Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети география ва геоахборот тизимлари факультети
а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш; б)
Download 431.64 Kb.
|
1 MFX
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат шартномасида акс эттирилиши лозим бўлган мажбурий шартлар ва реквизитлар рўйхати белгиланgan
- Муддатли меҳнат шартномасининг муддати xакида
а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;
б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда: ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг; олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг; тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши. Агар иш берувчи ишга жойлаштириш тўғрисидаги таклиф билан жисмоний шахсга таклифнома юборган бўлса, иш берувчи таклифноманинг амал қилиш муддати давомида, агар таклифномада муддат шартлашилмаган бўлса, таклифнома юборилган кундан эътиборан 1 ой ичида ушбу шахсни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Таклифнома деганда иш берувчининг ушбу жисмоний шахс билан меҳнат шартномасини тузиш учун тўғридан-тўғри, аниқ ифодаланган розилик билдириши тушунилади. Таклифнома иш берувчининг тегишли ваколатли мансабдор шахси томонидан ёзма ёки электрон шаклда юборилиши мумкин. Меҳнат шартномасида акс эттирилиши лозим бўлган мажбурий шартлар ва реквизитлар рўйхати белгиланgan Меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган шартлар қуйидагилардан иборат: иш жойи – ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой; меҳнат вазифаси – муайян касб, мутахассислик, малака ёхуд лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури; ишнинг бошланиш санаси – ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришга киришиши керак бўлган календарь сана; меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (шу жумладан ходимнинг тариф ставкаси ёки маоши миқдори, қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловлар); ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилган тақдирда меҳнат шартномасининг муддати, шунингдек муддатли шартномани тузиш учун асослар; иш вақти ва дам олиш вақти режими, агар бу ходим учун ушбу режим мазкур иш берувчида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимлар учун назарда тутилган иш вақтининг ва дам олиш вақтининг умумий режимидан фарқ қиладиган бўлса; иш жойидаги меҳнат шароитларининг хусусиятлари кўрсатилган ҳолда нормал шароитлардан фарқ қиладиган шароитлардаги иш учун кафолатлар ва компенсациялар, агар ходим мазкур ишга қабул қилинаётган бўлса; зарур бўлган ҳолларда ишнинг хусусиятини белгилайдиган шартлар (кўчма, сайёр, йўлдаги, ишнинг бошқа хусусияти). меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда бошқа шартлар Агар меҳнат шартномасини тузиш чоғида ушбу шартлардан бирор-бири шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки уни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бу ҳолатда меҳнат шартномаси қўшимча келишувда ифодаланган қўшимча шартлар билан тўлдирилиши керак. Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат: Ф.И.Ш.; шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар; яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар; СТИР; ЖШШИР (мавжуд бўлганда); шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами. Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат: меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи: ташкилотнинг номи, агар иш берувчи ташкилотнинг алоҳида бўлинма бўлса, – ушбу бўлинманинг номи, иш берувчи жисмоний шахс бўлган ҳолларда, – жисмоний шахс бўлган иш берувчининг Ф.И.Ш. ва паспорт маълумотлари (идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари), ЯТТ бўлган иш берувчи учун эса унинг Ф.И.Ш., паспорт маълумотлари (идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари), шунингдек давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси; иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар ва агар ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси иш берувчи бўлса, вакилга тегишли ваколатлар берилганлигининг асоси; иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси ходим билан меҳнат шартномасини тузган иш берувчи бўлган ҳолларда, ушбу алоҳида бўлинманинг жойлашган ери (почта манзили) ёхуд жисмоний шахс бўлган иш берувчининг яшаш ёки турган жойи манзили; СТИР (бундан ЯТТ деб ҳисобланмайдиган жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар мустасно); ташкилотлар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари бўлган иш берувчиларнинг, шунингдек ЯТТларнинг банк реквизитлари; иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар). Агар меҳнат шартномасини тузишда ушбу реквизитлардан бирортас шартномага киритилмаган бўлса, бу меҳнат шартномасини тузилмаган деб эътироф этиш ёки уни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ушбу ҳолатда меҳнат шартномаси қўшимча келишув тузиш орқали етишмаётган реквизитлар билан тўлдирилиши керак. Реквизитлар ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасининг тарафи улар ўзгартирилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида бу ҳақда бошқа тарафга ёзма шаклда хабар қилиши керак. Муддатли меҳнат шартномасининг муддати xакида Эндиликда меҳнат шартномаси: номуайян муддатга; уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкин. Шу билан бирга меҳнат шартномасини муайян муддатга тузилиши асосли ва қуйидаги ҳолатларга тўғри келиши лозим:
Download 431.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling