ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ФИЗИКА ФАКУЛЬТЕТИ
ФОТОНИКА КАФЕДРАСИ
2- курс Таянч докторанти (PhD)
АЛЛАҚУЛИЕВА ШАҲЛОХОН ҲАКИМБОЙ ҚИЗИНИНГ
2023 ЙИЛ ЯРИМ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ МОНИТОРИНГ
ҲИСОБОТИ
Ихтисослик: 01.04.05 – Оптика
Илмий раҳбар: ф.м.ф.д. проф. Отажонов Ш.
ТОШКЕНТ-2023
1.Ўқув ишлари ва малакавий имтиҳонлар:
Чет тили (инглиз тили) бўйича малакавий имтихон топшириш учун инглиз тили дарсларига қатнашяпман.
2.Илмий тадқиқот иши:
1. Диссертация мавзусига тегишли объектлардан хинолин ва циклогексан моддалари “DIAG LAB TRADE” фирмаси орқали Американинг лаборатория учун тоза кимёвий реактивлар ишлаб чиқарувчи “Sigma-Aldrich” компанияси томонидан олинди. Тадқиқот учун керак бўлган юқорида келтирилган моддаларни олишда маблағ томонидан ёрдам берган кафедра, факультет ва университет раҳбариятига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
3. Диссертация ишининг тайёрлик даражаси:
Диссертация ишининг II боби 3 та параграфдан ташкил топган бўлиб, тўла якунланди.
II- БОБ. КЎП АТОМЛИ СУЮҚ МОДДАЛАРДАГИ РЕЛАКСАЦИОН ЖАРАЁНЛАР ҚОНУНИЯТЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МЕТОДЛАРИ
§2.1. Тадқиқот объекти ва уларга қўйиладиган асосий талаблар ҳамда тажрибага тайёрлаш.
§2.2. Ёруғликнинг моддалардан комбинацион сочилиш спектрини фотоэлектрик усулда қайд қилишнинг экспериментал қурилмаси.
§2.3. ИК ютилиш спектрини тажрибада қайд қилишнинг экспериментал қурилмаси.
4.Диссертация мавзуси бўйича илмий мақолалар чоп этиш:
Диссертация мавзуси бўйича 4 та шундан ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналларда 2 та, Scopus базасига кирган илмий журналларда 2 та мақолалар чоп этилган. Жумладан, 2023 йилда:
Allaquliyeva Sh., Otajonov Sh., Eshchanov В. Manifestation of the laws of vibrational motion of molecules of the condensed medium under the influence of laser radiation in the Raman spectrum. // Elsevier: Results in Optics номли журналига қабул қилинган. (Scopus) 2023 йил июнь ойида чоп қилинади.
Аллақулиева Ш., Отажонов Ш., Эшчанов Б. Конденсирланган муҳитларнинг структуравий ва оптик хоссаларини спектроскопик метод билан тадқиқ қилиш. // Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг маърузалари (Доклады АНРУз) журнали, “Фан” нашриёти, Тошкент, 2023, №1, с.14-19. ( ОАК.01.00.00; №7).
Аллақулиева Ш., Отажонов Ш., Эшчанов Б. Конденсирланган муҳитлардаги атомлараро водород боғланишларининг қонуниятларини спектроскопик методлар билан тадқиқ қилиш. Nanosystems: Phys. Chem. Math., номли журналига жўнатилган. (Scopus) 2023 йил август ойида чоп қилинади.
5. Диссертация мавзуси бўйича конференцияларда иштирок этиш.
Диссертация мавзуси бўйича 2 та тезис шундан Республика илмий-амалий конференцияларда 2 та, Ҳалқаро илмий-амалий конференцияларда 2 та тезислар чоп қилинган. Жумладан, 2023 йилда:
Аллақулиева Ш., Отажонов Ш., Эшчанов Б. Ацетонитрил молекуласининг тебранма ҳаракат қонуниятларини спектроскопик методлар билан тадқиқ қилиш. 2023 йил 20 апрель куни ўтказиладиган “Сифатли талъим – тараққиёт пойдевори” номли Республика илмий-амалий конференция тўплами, Тошкент, 2023 йил 20 апрель, с.86-90.
Аллақулиева Ш. Ҳ. Спектроскопик усул билан диметилформамид молекуласи таркибидаги атомларнинг тебранма ҳаракат қонуниятларини тадқиқ қилиш. “Физика фанининг ривожида истеъдодли ёшларнинг ўрни” (РИАК-16) Республика илмий-амалий конференцияси (РИАК-XVI-2023) материаллари тўплами, Тошкент, 2023 йил 28-29 апрель, с. 21-24
Таянч докторант Ш.Ҳ. Аллақулиева
Илмий раҳбар ф.-м. ф.д. проф. Ш.Отажонов
Кафедра мудири ф.-м. ф.н. доц Т.Ахмаджанов
Do'stlaringiz bilan baham: |