Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Download 1.46 Mb.
|
Такдимот Хидирназаров
- Bu sahifa navigatsiya:
- Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган Д И С С Е Р Т А Ц И Я Илмий раҳбар
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИДА ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган Д И С С Е Р Т А Ц И Я Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент Ш.Олимжонова Магистрант: Хидирназаров Азамат Мамаражабович Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг чуқурлуви шароитида мамлакатларда амалга оширилаётган миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялашга қаратилган чуқур таркибий ислоҳотларнинг натижасида юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришилмоқда. Жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Швейцария, Жанубий Корея, Франция, Канада, Швеция, Австралия ва Чехия каби мамлакатлар жаҳонда иқтисодий ривожланиш ва юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича ТОП-10 таликни ташкил этишади. Хусусан, АҚШ жаҳонда юқори иқтисодий салоҳиятга эга бўлган мамлакат ҳисобланиб, бутун жаҳон бойлигининг 40 фоизи ушбу мамлакат хиссасига тўғри келади. Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаш қолиш, миллий иқтисодиётнинг глобал рақобатбардошлиги даражасини оширишда миллий иқтисодиёт тармоқларини диверсификациялаш ва уларни модернизациялаш ишларини амалга оширилишини давлат томонидан қўллаб-қувватланишига Харакатлар стратегиясида ҳам катта эътибор қаратилган. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий иқтисодиёти тармоқ таркибини ўзгартиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: -миллий иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг назарий асосларини тадқиқ этиш; -миллий иқтисодиёт таркибий ўзгаришлари самарадорлигини баҳолашнинг илмий-услубий асослари, уларнинг таркибий компонентларини аниқлаш; -таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг илғор хориж тажрибасини қиёсий таққослаш; -Ўзбекистонда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг ҳуқуқий-институционал асосларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш; -мамлакатимиз иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳамда муаммоларини аниқлаш; -ўрта муддатли истиқболда мамлакатимиз миллий иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг муқобил сценарияларини ишлаб чиқиш. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling