Мирзо улуғбек номидаги
ОРГАНИК МОДДА МОЛЕКУЛАСИДАГИ ФУНКЦИОНАЛ
Download 4.9 Mb. Pdf ko'rish
|
Milliy universitet Lobar bilan tezis
ОРГАНИК МОДДА МОЛЕКУЛАСИДАГИ ФУНКЦИОНАЛ
ГУРУХЛАРНИНГ ГАЛОГЕНЛАШ РЕАКЦИЯСИГА ТАЪСИРИ. Култаев К. К. Низомий номидаги ТДПУ, Ташкент ш. Органик модда молекуласида турли хил электродонор ва электроакцептор гурухлар-нинг мавжудлиги уларнинг бир бирига таъсир кучларини юзага келтиради. Модда моле-куласида электроманфийлиги юқори бўлган атом ёки группа бўлса σ- боғнинг электрон жуфти шу атом ёки группа томон силжийди. Ўзида қўш боғ, уч боғ ва ароматик халқа ту- тувчи моддалар манфий индуктив эффект беради. Фенилацетилен, диметилэтинилкарби-нол ва 3- аминопропин-1 молекулалари қутбланган молекулалардир, молекулада электрон булутлар нотекис тақсимланган бўлиб, уч боғ томон кучли силжиган. Углерод атомининг электроманфийдиги sp 3 ,sp 2 ва sp- гибридланиш бўйлаб ортиб боради. Фенилацетиленда электрон булутлар уч боғ томон силжиган, чунки углерод атоми ацетиленда sp-, фенил радикалида sp 2 - гибридланишга эга. Диметилэтинилкарбинолда хар иккала метил ради-кали ва гидроксил группа sp 3 -гибридланган ва этинда углерод атоми sp- гибридланишга эга. Диметиламинопропинда диметиламино группа sp 3 -, ацетилен группа sp- гибридлан-ган. Молекуладаги атомларнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келадиган электрон зичликнинг қайта тақсимланиш ходисаси - 122 индуктив эффект туфайли галогенларнинг уч боғга электрофил бирикиши кучаяди. Лекин бу назарий мулохазалар амалда бошқача тарзда амалга ошади. Фенилацетилен 25 о С температурада бром билан 1: 2 ммол нисбатда 30 минут давомида 25 мл метилспиртда реакция олиб борилганда 13% транс- C 6 H 5 CBrCHBr , 2 % цис-C 6 H 5 CBrCHBr бирикиш содир бўлган. 79 % эритувчи ва бром-нинг уч боғга бирикиши натижасида С 6 Н 5 (OCH 3 ) 2 CBr 2 H таркибли модда олинган [1]. Фаворский А.Е. реакцияси асосида олинган диметил- этинилкарбинолни [2] ,бромлаш реакцияси 25 о С да 50 мл хажмли эритувчи хлороформда, 1:2 нисбатда олиб ,60 минут давомида ёруғликда олиб борилди. Олинган махсулот таркиби ўрганилганда 30 % цис-1,2-дибром-3- метилбутен-1-ол-3 ва 50 % транс-1,2-дибром-3-метилбутен-1-ол-3 хосил бўлиши аниқланди. Ацетиленспиртларда бромнинг электрофил бирикиши фенилацети-ленга нисбатан юқори унумда содир бўлиб, барқарор транс - дибромли бирикма олинди. Эритувчи хлороформнинг махсулотга бирикиши содир бўлмади. Диметиламинопропинни бромлаш реакцияси юқори температурада суюқланадиган тўртламчи тузлар хосил бўлишига олиб келди. Азот атоми бром атоми билан донор ак-цептор боғ хисобига шундай тузларни хосил этади. Тўртламчи туз аморф тузилишли , сувда яхши эрийди. Органик эритувчиларда эримайди. Реакция ионли механизмда содир бўлади. Дастлаб эритувчи хлороформда бром молекуласи мусбат ва манфий ионларга ажралади. Br 2 ↔Br + + Br - . Мусбат зарядли бром катиони бўш р- электрон орбиталига азот атомининг тақсимланмаган бир жуфт электронларини қабул қилади. Ҳосил бўлган мусбат зарядли бромли моноаминга манфий зарядланган иккинчи бром атоми электроста-тик тортишиш кучи таъсирида бирикиб тўртламчи туз ҳосил этади. ИК спектрда 3200 см -1 ва 2120 см -1 ютилиш соҳасида С≡ С га хос интенсив пиклар мавжудлиги аникланди, 2470 см -1 ва 2650 см -1 ютилиш сохасида тузларга хос пиклар мавжуд . Cхема тарзида қуйидагича ифодалаш мумкин : (CH 3 ) 2 NCH 2 C≡CH + Br 2 →[(CH 3 ) 2 N + BrCH 2 C≡CH]Br - Шундай этиб, уч боғнинг бромлашниш реакциясида молекулада мавжуд функцио-нал гуруҳлар таъсири ва эритувчи иштирокида турли хил бромли ҳосилалар олинишига олиб келади. Download 4.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling