Мирзо улуғбек номидаги


Использованная литература


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

Использованная литература 
1. Молодечкин М.О. Термокаталитический сенсор на основе оксидов титана для 
детектирования метана//Вестник Полоцкого Государственного университета. 
Серия В. Промышленность. Прикладные науки. Машиноведение и 
машиностроение 2014,№3.С.67-72.
 
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ АНАЛИТИК КИМЁ 
КАФЕДРАСИДА ГАЗЛАРНИ СИФАТ ВА МИҚДОРИЙ
АНАЛИЗИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
СОҲАСИДА БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАР ХУСУСИДА 
Норқулова Н.Э., Муродова З.Б., Абдурахманов Э. 
Самарканд давлат университети. Самарқанд ш. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг таълим 
тизимида рўй берган ўзгариш ва янгиликлар ғоят беқиёс ва улкандир. 
Самарқанд давлат университети аналитик кимё кафедраси газлар таҳлили 
лабораториясида кейинги йилларда газлар таҳлили соҳаларида қатор 
мувоффақиятларга эришилган ҳамда илмий ва ўқув ишларининг асосий 
йўналиши ҳам шунга қаратилган. Газларни уларнинг аралашмалари 
таркибидан селектив аниқлаш усуллари ва асбоблари яратилган. Ушбу 
ишнинг мақсади ноорганик ва органик таркибли газларни сифат 


83 
реакцияларини тўплаш ва газлар таҳлилида қўлланилувчи кимёвий 
реакцияларни классификациясини яратишдан иборат. Аналитик кимё 
кафедрасида кимё йўналиши 4−босқич бакалаврият талабаларига «Талаба 
танлов фани» режасига мувофиқ «Газлар таҳлилининг кимёвий усуллари» 
бўйича, магистратура бўлими талабаларига эса «Газлар таҳлилининг 
инструментал усуллари» бўйича маъруза, лаборатория ва семинар 
дарслари ўтилади. Кафедрада ушбу соҳада эришилган натижалар асосида 
«Газлар таҳлилининг кимёвий усуллари» номли ўқув қўлланмаси 
тайёрланган бўлиб унда «Талаба танлов фани» режасига киритилган ҳар-
бир мавзу тўлиқ ёритилган ва қўлланма ишчи дастурида белгиланган 
маъруза дарслари режасига тўлиқ мос келади.
Қўлланма аньанавий тарзда тайёрланган бўлиб унда зарурий 
қисмларни барчаси мавжуд. Газ анализида ишлатиладиган асосий 
терминлар ва уларнинг моҳияти, идеал газ қонунлари ва газларнинг ҳолат 
тенгламалари келтирилган. Газлар таҳлилида учрайдиган асосий хатолар 
ва уларни ҳисоблаш усуллари берилган. Газларни тозалаш усуллари, газ 
аралашмаларини тайёрлаш методлари ёритилган. Шунингдек ўқув 
қўлланмада газ анализида қўлланиладиган ўлчов асбоблари, газларнинг 
кимёвий миқдорий таҳлили усуллари кенг ёритилган. Газлар анализининг 
инструменталь усуллари, уларнинг моҳияти ва классификацияси, 
атмосферанинг таркиби уни мониторинг усуллари ва муҳофаза қилиш 
тадбирлари берилган. Ўтиладиган дарсларда мавзуларнинг кетма-
кетлигига қатъий амал қилинган ҳолда ҳар-бир бўлим ва мавзусида 
назарий материаллар тўлиқ ёритилади ҳамда мавзуга мос муаммоларнинг 
ечиш йўллари келтирилади. Бугунги кунда кафедрада газ анализи соҳасида 
билимга эга бўлган талабалар экология ва атроф-муҳит муҳофазаси 
соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналар ва бошқа саноат корхоналарида 
газ анализи бўйича мувоффақиёт билан фаолият олиб бормоқда. 
Магистрлар «Газлар анализининг инструментал усуллари» фанини 
ўрганиш жараёнида қуйидагиларни ўзлаштириши керак: 
- атмосферанинг таркиби; атмосферанинг ифлосланиши ва унинг 
олдини олиш; атмосферадаги заҳарли газларни таҳлили; атмосферадаги 
чангларнинг таҳлили ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. 
-замонавий физик кимёвий ва физик усуллар ҳамда жиҳозлар билан 
танишиш, уларнинг ишлаш принципини ўрганиш ва кўникма ҳосил 
қилиши керак. 
-газ анализининг замонавий таҳлил жиҳозлари билан танишиш, 
уларнинг ишлаш принципини ўрганиш ва кўникма ҳосил қилиши керак. 
Қўйилган вазифалар ўқув жараёнида магистрларнинг маъруза, 
лаборатория ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиши, адабиётлар, 
жумладан интернет материаллари билан мустақил ишлаши ва ўқитувчи 
кузатувида мустақил таълим олиши билан амалга ошади.


84 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling