Моддалар бирикмасидир
Download 0.86 Mb.
|
курс иши 1-2 боб
Одатда бензин фракцияси таркибига петролей эфир (қайнаш температураси 20-60 градус) ва экстракцион бензин (қайнаш температураси 60-120 градус) киради. Бензин таркибида асосан С9-С16 углеводородлар мавжуд. 40 градусдан то 200 градусгача қайнайдиган фракция бензин ҳисобланади ва у ички ёнув двигатели учун ёқилғи вазифасини бажариши боис, жуда ноёб маҳсулот ҳисобланади. Бензин фракциясиялари газолин деб ҳам аталади. Бу фракция молекуласида углерод атомларннинг сони 5 дан 9 гача бўладиган енгил углеводородлардан иборат бўлиб, улардан қуйидаги маҳсулотлар олинади. Енгил бензин-газолин ёки петролей эфири. Қайнаш ҳарорати 40-70°,солиштирма оғирлиги 0,64-0,66 г/см3. Петролей эфири асосан, эритувчи сифатида ишлатилади. Ўртача бензин (ҳақиқий бензин). Қайнаш ҳарорати70-120°; зичлиги 0,70г/см3. Бензин фракцияси техниканинг қайси соҳасида иш- латилишига кўра авиацион, автомобил бензини ва ҳоказоларга бўлинади. Техникада ўрта бензин фракцияси, асосан, ички ёнувчи двигателларида ёнилғи сифатида ишлатилади. Оғир бенз ин ёқи бо шқач а айтганда лигр о ин. Қ айнаш ҳарорати 120-140°; солиштирма оғирлиги 0,73-0,77 г/см3. Бу фракция дизел двигателлари учун ёнилғи сифатида ишлатилади. Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling