Моддалар (ззм). Ззмларнинг инсон организмига таъсир қилиш
Ишлаб чиқариш хонаси ҳавоси таркибидаги зарарли моддаларнинг
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza zaharli moddalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Захарли ва зарарли моддалар (ЗЗМ) - деб, инсон организмига оз микдорда тушиб, унда тукималар билан кимёвий ёки физик - кимёвий
Ишлаб чиқариш хонаси ҳавоси таркибидаги зарарли моддаларнинг
энг юқори йўл қўйиладиган концентрациялари Технологик жараёнларнинг ва иш зонасига заҳарли моддаларнинг тушишига қарши кураш воситаларининг ҳозирги даражасида ишчиларнинг нафас олиш зонасида заҳарларнинг бўлмаслигини талаб этиш, албатта, меъёрий ҳолат ҳисобланади. Шундай натижага эришиш эса жуда мушкул техник вазифа бўлиб, уни ато этиш катта моддий харажатлар билан боғлиқдир. Шунга кўра, меҳнат гигиенасида заҳарли ва зарарли моддаларнинг (ЗЗМ) ҳаводаги энг юқори йўл қўйиладиган концентрацияларни (ЭЮК), яъни безарар миқдорларини асослаш зарурати вужудга келди. Захарли ва зарарли моддалар (ЗЗМ) - деб, инсон организмига оз микдорда тушиб, унда тукималар билан кимёвий ёки физик - кимёвий узаро таъсирга киришадиган ва муайян шароитларда соғликнинг бузилишига олиб келадиган моддаларга айтилади. Мехнат фаолияти шароитларида таъсир этадиган ЗЗМлар ишловчиларни иш кобилиятини пасайтиради, касбий касалликларга сабаб булади. Ишлаб чикаришнинг хом-ашё , оралик ва охирги махсулотлари, аралашмалар, ёрдамчи моддалар, чикиндиларни хам ЗЗМлар каторига киритиш мумкин. ЗЗМлар каттик, суюк, газ, пар холатларда булиши мумкин. ГОСТ 12.1.005-88 нинг "Иш зонаси ҳавоси" бўлимида бу энг юқори йўл қўйиладиган концентрациялар қуйидагича белгиланади: иш зонаси ҳавосида зарарли моддаларнинг йўл қўйиладиган зичлик миқдорлари 8 соат давомидаги кундалик ишда (дам олиш кунларидан ташқари) ёки бошқача давомлиликда, бироқ ҳафтасига 40 соатдан ошмаган меҳнат жараёнида, бутун иш фаолияти давомидаги иш жараёнида ёки ҳозирги ва келгуси авлодлар ҳаётининг кейинги даврларида замонавий текшириш усуллари билан аниқланадиган касалликлар ёки соғлик ҳолатида четланишлар келтириб чиқара олмайдиган концентрациялардир. Ишлаб чиқаришда энг юқори йўл қўйиладиган концентрацияларни белгилашда: а) моддаларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳисобга олинади; б) тажриба текшириш натижаларидан фойдаланилади: в) ишлаб чиқаришдаги гигиеник кузатувлар маълумотларига, ишчиларнинг соғлиқ ҳолати ва касалланишга доир материалларга ҳам амал қилинади. Ишлаб-чиқаришга янги киритиладиган кимёвий бирикмалар учун материалларнинг дастлабки икки гуруҳидан ва aгap янги технологияни ишлаб чиқариш жараёнида лаборатория-ишлаб чиқариш ускуналарида олинган гигиеник маълумотлар бўлса, улардан ҳам фойдаланилади. Бундай ҳолларда тавсия этилган ЭЮК гигиеник кузатув маълумотлари, шунингдек корхоналаридаги ишчиларнинг соғлиқ ҳолати ва касалланиш маълумотларини йиғишга қадар, илгари таклиф этилган ЭЮК аниқлаш мақсадида вақтинчалик ҳисобланади. ЭЮКни асослашда моддаларнинг таркибий ва тузилиш формуласи, молекуляр массаси ва нисбий зичлиги, эриш ва қайнаш нуқтаси, турли муҳитларда эрувчанлиги, кимёвий реакцияга киришиш хусусияти ва заҳарли хоссаларнинг юзага чиқишига таъсир қила оладиган ва ҳаводаги заҳарнинг таъсир этадиган концентрациялари пайдо бўлиши имконини белгилайдиган қатор бошқа кўрсаткичлар ҳисобга олинади. ЭЮКни белгилашда ҳаводаги моддани кимёвий ёки физик усулда текшириш мажбурий ҳисобланади. Иш хонаси ҳавосидаги зарарли моддалар ЭЮКни белгилаш мақсадида тажриба тадқиқотлари тўлиқ ёки қисқартирилган ҳажмда бажарилиши мумкин. Охирги ҳолда тавсия этилган ЭЮКнинг тахминий миқдори ҳисоблаш усули ёрдамида олиниши мумкин. Заҳарли моддаларнинг ЭЮКларидан ишлаб чиқаришдаги санитария шароитига, соғломлаштириш тадбирларининг, масалан, шамолатиш самарадорлигига баҳо беришда, шунингдек янги цехлар ва заводларни лойиҳалашда амалда фойдаланилади. Заҳарли моддалар ЭЮК рўйхати тинимсиз кенгаймоқда. ЭЮКлари эса гигиена фани назария ва амалиётидан олинган маълумотлар билан тўлдирилиб, қайтадан кўриб чиқилмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги заҳарли моддаларнинг ЭЮК, шунингдек ишлаб чиқаришда қўлланиладиган заҳарларнинг заҳарлилик синфларига қараб ҳам белгиланади. ГОСТ 12.1.007-76 га асосан заҳарли моддалар организмга таъсир кўрсатиш даражасига қараб 4 синфга бўлинади: ўта хавфли, юқори хавфли, ўртача хавфли ва кам хавфли моддалар. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling