Модел ва алгоритм тушунчаси
Download 0.77 Mb.
|
7 Алгоритмлар мавзуси
Модел ва алгоритм тушунчаси Режа: Модел тушунчаси Алгоритм ҳақида тушунча Алгоритмнинг асосий хоссалари. Алгоритмнинг берилиш усуллари. Чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи алгоритмлар. Блок схема. 1. Модел тушунчаси. Амалий масалаларда табиат ҳодисаси, ишлаб чиқариш жараёни, конструкция, бошқариш системаси, иқтисодиёт ва шу каби реал “номатематик” объектлар бевосита кўриб ўтилади. Масалани ечиш тадқиқот объектни формаллаштиридан, тегишли математик моделни қуришдан бошланди. Объектнинг энг муҳим хусусиятлари ва хоссалари ажратилади ҳамда математик муносабатлар ёрдамида тавсифланади. Математик модель қурилгандан сўнг, яъни масалалага математик форма берилгандан кейингина уни ўрганиш учун математик методлардан фойдаланиш мумкин бўлади. Масалан, ёзув столи сиртининг юзини аниқлаш лозим деб фараз қилинг. Бунинг учун унинг бўйи ва энини ўлчаб, топилган сонлар ўзаро кўпайтирилади. Бу элементар процедура аслида қуйидагини англатади. Реал объект-стол сирти-абстракт математик модель-тўғри тўртбурчак билан алмаштирилади. Ўлчаш натижасида топилган сонлар тўғри тўртбурчакнинг ўлчамлари деб қаралади ва бундай тўғри тўртбурчакнинг юзи тақрибан изланаётган сиртнинг юзи деб қаралади. Ёзув столи сирти учун тўғри тўртбурчак моделини танлаганда одатда биз ўз кўриш тасаввуримизга асосланамиз. Бироқ одамнинг кўзи ўлчов асбоби каби катта аниқликка эга эмас. Шунинг учун масалага жиддий қаралганда юзни аниқлашда тўғри тўртбурчак моделидан фойдаланишдан аввал уни текшириш лозим. Текширишни қуйидагича амалга ошириш мумкин: столнинг қарама-қарши томонларининг, шунингдек диагоналларининг узунликлари ўлчанади ҳамда ўлчаш натижаларини ўзаро таққосланади. Агар қарама-қарши томонлар ва диагоналлар узунликлари жуфт-жуфт билан талаб этилган аниқликда ўзаро тенг бўлса, у ҳолда стол сиртини ҳақиқатан тўғри тўртбурчак деб қараш мумкин. Акс ҳолда тўғри тўртбурчак моделидан воз кечиш ва умумий кўринишдаги тўртбурчак модели билан алмаштириш лозим. Аниқликка юқори талаб қўйилганда моделни янада аниқлаштириш, масалан, столнинг юмалоқланган бурчакларини ҳам ҳисобга олиш зарурати туғилиши мумкин. Шу содда мисолни бунчалик батафсил муҳокама қилишимиздан мақсад бошидаёқ қуйидаги муҳим фикрни таъкидлаб ўтишдир: математик моделни текширилаётган объект бир қийматли аниқламайди. Битта столнинг ўзи учун ё тўғри тўртбурчак моделини, ё умумий кўринишдаги тўртбурчак моделини, ё яна ҳам мураккаб–«юмалоқ бурчакли тўрбурчак» моделини қабул қилишимиз мумкин. У ёки бу моделни танлаш аниқликка қўйилган талабларга боғлик. Аниқлик ортиб бориши билан моделни ўрганилаётган объектнинг янги-янги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мураккаблаштиришга тўғри келади. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling