Фазавий манипуляциялаш
Замонавий рақамли мобил радиоалоқа тизимларида М-лик фазавий манипуляциялаш (иккилик, 4-сатҳли ва ҳ.к.) тизимлари қўлланилади.
Фазавий модуляциялашда радиосигнал фазасининг оний қиймати модуляцияланмаган ташувчи тебраниш фазасидан модуляцияловчи сигнал оний қийматига боғлиқ бўлган қийматга оғади:
s[t, u(t)] = A∙cos{2nf0 t + φ[u(t)]} = Re[A∙exp{jφ[u(t)]} exp{j2nf0 t}]. (6.4)
Бу ифодадан келиб чиқадики, u(t) модуляцияловчи сигналда бўлган узатиладиган маълумотлар s[t, u(t)] узатиладиган сигналнинг комплекс оғдирувчисига кодланган:
Á(t) = A∙exp{jφ [u(t)]} (6.5)
Комплекс оғдирувчи тушунчаси рақамли алоқа ҳам назарияси, ҳам техникаси учун жуда муҳим ҳисобланади ва сезиларли ролни ўйнайди.
Рақамли фазавий модуляциялашда ташувчи модуляцияланмаган ташувчи тебраниш жорий фазасидан турли қиматлар якуний сонига фарқ қилиши мумкин. Иккилик фазавий манипуляциялашда (ФМ-2) бундай қиймтлар сифатида одатда 0° ва 180° танланади. Замонавий алоқа тизимларида кўпинча битта канал символида узатиладиган маълумотларнинг бирданига бир неча битларини тақдим этиш учун фазавий бурчакларнинг катта тўплами ишлатилади. Масалан, иккита битлардан бўлиши мумкин кетма-кетликлар қийматларини тақдим этиш учун тўртта турли хил 45°, 135°, – 45°, –135° фазавий бурчаклар ишлатилиши мумкин (ФМ-4 тизими). Уч битли сўзнинг бўлиши мумкин қийматларини тўртта битли сўзнинг саккизта турли фазавий бурчакларидан гуруҳ (ФМ-8 тизими) – 16 та фазавий бурчаклардан гуруҳ билан (ФМ-16 тизими)ва .ҳ.к. тақдим этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |