Молекуляр маркерлар (давоми) Микросателлит маркерлар


Download 41.5 Kb.
bet3/3
Sana18.01.2023
Hajmi41.5 Kb.
#1099356
1   2   3
Bog'liq
9-leksiya

инбред линиялардан кенг фойдаланиб келмоқдалар. Генларнинг хромосомада жойлашган ўрнини яъни локусларини аниқлашдан олдин мазкур ген қайси хромосомада жойлашганлигини аниқлаш лозим. Битта хромосомада жойлашган ва бириккан ҳолда ирсийланадиган генлар бирикиш гурухларини ҳосил қилади. Бирикиш гуруҳларининг сони ҳар бир турнинг гаплоид сондаги хромосомалар тўпламининг сонига тенг бўлиши керак. Ҳамма гаплоид сондаги хромосомалар бирикиш гуруҳларининг тартиб рақамлари билан белгиланади. Генетик ҳарита тузиш учун даставвал ҳар қайси хромосома энг камида битта ген билан маркерланган бўлиши керак.
Генетик ҳарита тузиш учун кўп сондаги генларнинг ирсийланиш қонуниятларини тадқиқ қилиш керак. Селексия ёки карталаштириш лойиҳалари учун маркерлар тизимининг афзалликларига эътибор қаратган ҳолда мос келувчи тизимни танлаб олиш зарур. Миқдорий ва сифат белгиларини карталаштириш белгиларни бир индивиддан иккинчи индивидга интрогрессия қилиш, гермоплазмани таҳлил қилиш каби тадқиқотлар турли хил услубий ёндашувни (турли маркерлар тизими қўлланилишини) талаб этади. Тадқиқот учун маркерлар тизимининг қўлланилиши ва унинг самара бериши уларнинг икки хил хусусияти билан баҳоланади: биринчиси, маркернинг популяциядаги индивидлар ўртасидаги тафовутни намоён қила олиши; иккинчиси, геномдаги маркер частотаси яъни битта реакцияда маркер томонидан бирваракайига нечта локус таҳлил қилиниши мумкинлиги. Микросателлит маркерлари қолган маркерларга нисбатан юқори гетерозиготалиги сабабли бу тизим индивидлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш каби мақсадлар учун кенг қўлланилади ва бирмунча самарадор маркер тизими ҳисобланади.
Download 41.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling