Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet2/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
айланма касса — банк иш куни давомида касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш, санаб-саралаш, ўраб-боғлаш ҳамда уларни бошқа қимматликлардан алоҳида сақлаш ва чиқим қилиш учун банк касса тармоғида ташкил этилган кирим ва чиқим кассалари ёки кирим-чиқим кассаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалармини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси, махсус касса ва бошқа барча турдаги кассалар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
банкомат — банк пластик картаси сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пулдаги ва бажарилган бошқа операциялар бўйича слипларни олиш, шунингдек банк пластик картаси орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, банк пластик картасининг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама;
валюта қимматликлари — нақд чет эл валютаси, чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф қуйма олтин;
инкассация пункти — бозор ва савдо мажмуалари ҳудудида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари томонидан инкассация сумкаларига (қопларига) солинган нақд пул тушумларини инкассация хизмати ходимига топшириладиган махсус жой (хона);
Олдинги таҳрирга қаранг.
инкассация хизмати — хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling