Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Инкассаторлар гуруҳига топширилган


Download 267.07 Kb.
bet57/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Инкассаторлар гуруҳига топширилган


бўш инкассация сумкалари (қоплари) сонини қайд этиш
К И Т О Б И










Бошланган: 20____ «_____» ____________ да









Тугалланган: 20____ «_____» ____________ да










































(24-илованинг орқа томони)




Бўш инкассация сумка (қоп)ларини

Бўш инкассация сумка (қоп)ларини




қабул қилиш

сони

топширган қайта санаш кассаси ходимининг Ф.И.О.

қабул қилган инкассаторнинг

қабул қилиш

сони

топширган қайта санаш кассаси ходимининг Ф.И.О.

қабул қилган инкассаторнинг




санаси

вақти (соат, дақиқа)

рақам билан

сўз билан

Ф.И.О.

имзоси

санаси

вақти (соат, дақиқа)

рақам билан

сўз билан

Ф.И.О.

имзоси


































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































(24-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага
25-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкнот ва тангаларини тўловга яроқли эканлигини аниқлаш
МЕЗОНЛАРИ
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган ва уларнинг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирмайдиган, тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлган ҳамда етарли миқдорда ўзининг ҳажмини сақлаб қолган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банкнот ва тангалари тўловга яроқли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган барча хўжалик юритувчи субъектлар тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлган қуйидаги банкнотларни ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим:
ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва (ёки) ёзувлар ёзилган банкнотлар;
йиртилиб бўлакларга ажралган ва елимланган пуллар — агар пулнинг қисмлари шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса;
бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;
умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб банкнотлар.
2. Банк кассасига мижозлар томонидан тегишли ҳимоя белгилари мавжуд бўлган лекин, жиддий шикастланган (хусусан, катта бир қисми яъни, банкнот умумий ҳажмининг камида 40 — 45 фоизи мавжуд бўлмаган) банкнотлар тақдим этилса, уларнинг тўловга яроқли эканлигини аниқлашда махсус катакчалардан фойдаланиш лозим.
Ушбу махсус катакчалар сони 200 тани ташкил этиб, горизонтал жойлашган 20 та катак банкнот энининг узунлигини, вертикал жойлашган 10 та катак эса банкнот бўйининг узунлигини ташкил этади.























































































































































































































































































































































































































































































































































































































3. Марказий банк томонидан муомалага киритилган банкнотларнинг (100 фоиз ҳажми) тўлиқ майдони қуйидаги ўлчамларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1000 (2001 йил намунасидаги), 5000 (2013 йил намунасидаги), 10000 (2017 йил намунасидаги), 50000 (2017 йил намунасидаги) ва 100000 (2019 йил намунасидаги) сўмлик банкнотлар учун катак майдони 144 х 78 mm.ни;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил намунасидаги 2000 ва 5000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 142 х 69 mm.ни;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил намунасидаги 10 000, 20 000 ва 50 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 147 х 69 mm.ни;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил намунасидаги 100 000 сўмлик ва 2022 йил намунасидаги 200 000 сўмлик банкнотлар учун катак майдони 152 х 69 mm.ни ташкил этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Шунинг учун ҳам банкнотлар номинал қийматини инобатга олинган ҳолда уларнинг тўловга яроқли эканлигини аниқлашда ҳар бир гуруҳ учун мос ўлчамдаги (катаклари сони 20х10 бўлган) алоҳида катаклардан фойдаланилиши шарт.
4. Шикастланиш туридан қатъи назар, (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган (ишқаланиш оқибатида металли юпқалашган), тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд томонидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади.
5. Банк кассасига нақд пуллар кирим қилинаётганида, улар кассирлар томонидан сараланиши ҳамда «муомалага яроқли», «эскирган», «тўловга яроқсиз» пуллар тоифаларига ажратилиши керак.
«Муомалага яроқли» бўлган банкнотлар тоифасига сийқаланмаган (банкнот қоғозининг мустаҳкамлиги, уни яна муомалада айланиши учун имконият берадиган даражада мустаҳкам) ҳамда шикастланганлиги қуйидаги даражада бўлган банкнотлар киради:
ҳеч қандай шикастланиш белгиларига эга бўлмаган банкнотлар;
банкнотнинг айрим қисмига (ёки қисмларига) ёзилган ёзувлар ёки бўялган (бўёқ тўкилган) жойи банкнот умумий ҳажмининг 5 фоизидан ошмайдиган (яъни, ёзувларнинг эгаллаб турган умумий майдони, 200 та катакчанинг 10 тасидан ошмаса) ҳамда пулнинг номиналини ёки унинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган банкнотлар;
банкнотнинг йиртилган, тешилган жойини диаметри ёки йиртилиб тушган бурчаги (қисми) 1 см.дан ошмайдиган ҳамда ушбу шикастланишлар банкнотнинг номиналини ёки унинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган банкнотлар;
ранги кескин тарзда ўзгармаган банкнотлар.
6. Банкнотни сийқаланиш ёки шикастланиш даражаси ушбу қоиданинг 5-бандида санаб ўтилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда ҳақиқийлиги шубҳа уйғотмайдиган, шунингдек, банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолган банкнотлар «эскирган» пуллар тоифасига киритилиши лозим.
7. Банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам қисми сақланиб қолган бўлса ёки тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлмаган банкнотлар яъни, «қалбаки» пуллар ҳамда банкнотдаги унинг номинал қийматини акс эттирувчи ёзув ва рақамларни ўзгартириш орқали ҳосил қилинган «сохта» пуллар — «тўловга яроқсиз» пуллар тоифасига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Давлат Белгиси» ДУК корхоналари томонидан нуқсонли банкнот ва тангалар ишлаб чиқарилганлиги аниқланса, банк ҳеч қандай монеликсиз, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказларида, уларни «муомалага яроқли» пулларга алмаштириб олишлари мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Бунда, банк томонидан ушбу нуқсонли банкнот ва тангалар Марказий банкнинг Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларига топширилиши лозим.
9. Мижозлар нуқсонли, шикастланган ва ўзининг етарли миқдордаги (55 фоиздан кам бўлмаган) ҳажмини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлиги шубҳа ўйғотмайдиган банкнотларни банк кассаларида «муомалага яроқли» пулларга алмаштириб олишлари мумкин.
10. Шикастланган банкнотни унинг номинал қийматини инобатга олган ҳолда, унга мос келувчи (тегишли ўлчамдаги) катакларга шундай жойлаштирилиши керакки, бунда унинг сақланиб қолган қисми катакларнинг четки чегараларидан бошлаб жойлаштирилган бўлиши лозим.
Жойлаштирилган банкнотнинг шикастланган қисми унинг контури бўйлаб чизиб чиқилади ва банкнотнинг сақланиб қолгани қисми тўлиқ банд этган катаклар сони санаб чиқилади.
Сўнгра, банкнотнинг сақланиб қолган қисмини контури бўйлаб, тўлиқ банд этилмаган (камида ярми банд этилган) катаклар сони санаб чиқилади ва иккита шундай ярми банд этилган катакчалар — битта бутун катак ҳисобланган ҳолда, ушбу ҳисобланган бутун катаклар умумий сони, шикастланган банкнот тўлиқ банд этган катаклар сонига қўшилади.
Ҳисоблаш натижаларига кўра, банкнотнинг сақланиб қолган қисми 110 та катакчани банд этса, яъни банкнотнинг сақланиб қолган қисми, унинг умумий ҳажмини 55 фоизини (сақланмаган қисми эса 90 та катакчани, яъни, банкнот умумий ҳажмининг 45 фоизини) ташкил этса, шунингдек, банкнотнинг шикастланиш тури ва шикастланган қисмининг қандай жойланишидан қатъи назар, бундай банкнотлар «тўловга яроқли» ҳисобланади.
11. Ҳимоя белгилари мавжуд бўлган банкнот бир неча қисмларга бўлинган бўлиб, унинг бир катта бўлагини (қисмини) эгаллаб турган майдони 55 фоиздан кам бўлмаса ёки банкнотнинг бир неча қисмлари сўзсиз бир банкнотга тегишли бўлиб, уларнинг эгаллаган майдони 55 фоиздан кам бўлмаган тақдирда — бундай банкнотлар ҳам «тўловга яроқли» деб ҳисобланади.
Шунингдек, ҳимоя белгилари мавжуд бўлган банкнот бир нечта бўлакларга бўлинган бўлиб, унинг банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизидан катта бўлган бўлаги мавжуд бўлиб, унда пулнинг серияси ва тартиб рақами қайд этилган қисмлари сақланиб қолмаган бўлса ҳам бундай банкнотлар «тўловга яроқли» ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Жиддий шикастланган банкнотларни ўраб-боғлаш ёки ташиш вақтда банкнотни сақланиб қолган қисмини асраш мақсадида, ушбу банкнот калькага ёки юпқа қоғозга елимланиши лозим. Шунингдек, бир банкнот бир нечта банкнот бўлакларидан шакллантирилганлиги аниқланса, ҳар бир банкнотга тегишли бўлган бўлаклар алоҳида юпқа қоғоз (калька)га елимланган (қоғоз ёрдамида банкнотнинг тўлиқ ҳажми шакллантирилган) ҳолда, банкнот умумий ҳажмининг 55 фоизини сақлаб қолмаган банкнотлар «тўловга яроқсиз» банкнотлар тоифасига киритилиши ҳамда ушбу банкнотларнинг номинал қиймати қандай эканлигидан қатъи назар, уларнинг ҳар бири «1 сўм» шартли баҳода 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилиниши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
13. Банкнот ва тангаларнинг тўловга яроқли эканлиги ёки яроқли эмаслиги бўйича хулосани, уни қабул қилаётган банк (филиал) мутахассислари томонидан чиқарилади. Агарда, банк (филиал) мутахассислари нақд пулларни тўловга яроқли эканлигини аниқлаш борасида асосли хулоса чиқаришга қийналсалар, бундай ҳолларда шубҳали нақд пуллар экспертизага қабул қилиниши лозим.
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага
26-ИЛОВА






















004-шакл

__________________________________________________________________________________________________
(банк / филиал номи)


Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling