Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
59. Чиқим кассаси кассири мижозга чиқим касса ҳужжатида қайд этилган суммадаги нақд пулларни берганидан сўнг, чиқим касса ҳужжатини имзолайди. Бунда, мижознинг талабига биноан, бир номинал қийматдаги нақд пулларни бошқа қийматдагиларига алмаштириб берилиши тақиқланади. 60. Банк кассасидан берилган нақд пулни олган шахс кассадан узоқлашмаган ҳолда олинган пул суммасини ҳужжатда кўрсатилган сумма билан таққослаши, уни боғламлар ва дасталар бўйича текшириши, тўлиқ бўлмаган банкнотлар дастасини эса банк кассирининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали қабул қилиб олиши шарт. 61. Банк мижози қабул қилиб олган нақд пулларини махсус ажратилган жойда ёки хонада, банк кассири ёки назоратчиси кузатуви остида, бирма-бир қайта санаб олиши мумкин. Бундай ҳолларда чиқим кассаси кассири мижозга бераётган нақд пул боғламларидаги пломбаларни ёки кафолат чокларини кесмасдан мижозга беради. Мижоз томонидан нақд пулларни бирма-бир санаб олиш вақтида, жараённи кузатиб турган банк кассири ёки назоратчиси пломбали тизимчаларни, полиэтилен пакетларнинг кафолат чокларини ва бандеролларни тўлиқ сақланишини кузатиб туриши лозим. 62. Мижоз банк кассасидан олган нақд пулларини бирма-бир қайта санаб олиш жараёнида ушбу банк кассирлари томонидан шакллантирган нақд пуллар дастасидан касса хатоликларини яъни, камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пулларни аниқласа, мазкур Йўриқноманинг 107-бандида белгиланган тартибда зарурий чоралар кўрилади. 63. Мижознинг банк кассасидан олган банкнот ва тангалари орасидан камомад чиққанлиги тўғрисидаги мурожаатлари қуйидаги ҳолларда: агар мижоз алоҳида ажратилган хонада ёки махсус ажратилган жойда банк кассири, назоратчиси кузатуви остида нақд пулларни қайта санаб олмаган бўлса; агар мижоз нақд пулларни банк кассасидан қабул қилиб олганидан сўнг, чиқим кассасидан узоқлашган бўлса, мижознинг эътирозлари қаноатлантирилмайди. Бу ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар банк чиқим кассасининг олдидаги, мижозларга кўринарли жойга доимо осилган бўлиши шарт. 64. Банк раҳбари нақд пул камомади тўғрисидаги мижозларнинг аризасини ҳар қандай ҳолатда ҳам ўрганиб чиқиши ҳамда банк кассири томонидан нақд пул дасталари, боғламларини шакллантиришда ҳақиқатда ҳам касса хатоликларига (камомадга) йўл қўйилганлиги тасдиқланса, мазкур ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт. 65. Банк иш куни якунида чиқим кассаси кассири, ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан қабул қилиб олган нақд пулларни, кунлик чиқим касса ҳужжатлари умумий суммасига ҳамда кун охирида қолаётган нақд пуллар қолдиғига таққослаб, мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ 110-шаклда маълумотнома тузиб, бухгалтерия ходимларининг чиқим кассаси журналидаги ёзувлар билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, чиқим касса журнали кассир томонидан ва кассирнинг 110-шаклдаги маълумотномаси бухгалтерия ходими томонидан имзоланади. 66. Чиқим кассаси кассири иш куни якунида чиқим кассаси ҳужжатларининг умумий сонини ва умумий суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этади. Чиқим кассаси кассири банк иш куни якунида чиқим кассасида қолган нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини белгиланган тартибда ўраб-боғлайди, қолдиқ суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этади ва касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда унга топширади. Шундан сўнг у чиқим кассасининг кунлик ҳужжатларини ҳамда 110-шаклдаги маълумотномани ҳам касса мудирига топширади. Касса мудири ушбу 110-шаклдаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни, чиқим кассирига ҳисоб бериш шарти билан берилган нақд пуллар, кассир банк иш куни якунида қайтариб топширган нақд пуллар қолдиғи ва чиқим касса ҳужжатлари суммаси билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, касса мудири 110-шаклдаги маълумотномани имзолайди ҳамда чиқим касса ҳужжатларини кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун ушбу ишга масъул бўлган касса ходимига топширади. 67. Банк кассаларидан банк иш куни давомида чиқим қилинган барча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар, шу иш кунининг ўзида банк балансининг тегишли ҳисобварақларида белгиланган тартибда акс эттирилиши лозим. 68. Банк кассасидаги нақд пуллар қолдиғи мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, Марказий банк Бош бошқармасининг фармойишига асосан Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассасидан ёки ҳудуддаги бошқа банк кассаларидан белгиланган тартибда мадад пуллари ажратилиши мумкин. 69. Банк томонидан олинган мадад пуллари мустақил равишда тасарруф этилади. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling