Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet56/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда дисконт суммаси

0600, 5800

6210, 5110—5530

2.

Жорий облигациялар дисконти ҳисобдан чиқарилиши

6210

9530

3.

Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилиши

7210

6210

4.

Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот суммаси

5110—5530

6220

5.

Жорий облигациялар мукофотининг ҳисобдан чиқарилиши

6220

9530

6.

Кечиктирилган мукофотларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди

7220

6220

7.

Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун пул маблағлари келиб тушди

5110—5530

6230

8.

Кечиктирилган даромадларнинг товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилиши билан даромадга қўшилиши

6230

9030

9.

Ижара бўйича кечиктирилган даромад суммаси тегишли даврда даромадга қўшилди

6230

9350, 9550

10.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврида бюджетга тўлаш учун ҳисобдан чиқарилди

7240

6240

11.

Вақтинчалик фарқлар бўйича фойда солиғи бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар жорий қисмига ўтказилди

7250

6250

12.

Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинган суғурта мукофотларининг кўрсатилган суғурта хизматлари бўйича даромадларга ўтказилиши

6270

9030

13.

Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган шартномалар бўйича суғурта мукофотларининг ҳисобланиши

4050

6270

14.

Суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг тўланиши

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

6280

15.

Суғурта компанияси томонидан ўз ходимлари билан тузилган суғурта шартномалари бўйича тўловнинг уларнинг меҳнат ҳақи ҳисобидан амалга оширилиши

6710

6280

16.

Суғурта компанияси томонидан ўз таъсисчилари билан тузилган суғурта шартномалари бўйича тўловнинг уларнинг суғурталовчи устав капиталида иштирок этишидан олинадиган даромадлари ҳисобидан амалга оширилиши

6610

6280

17.

Суғурта қилдирувчиларнинг суғурта мукофотлари бўйича қарздорлигининг вужудга келиши

4030

6280

18.

Суғурта воситачисига суғурта мукофоти тушганлиги тўғрисида суғурта воситачисидан хабарнинг олиниши

4040

6280

19.

Тикловчи мукофот ёки тўланмаган суғурта мукофотининг суғурта товонидан ушлаб қолиш

6030

6280

20.

Аввалдан тўланган мукофотлар бўйича суғурта полисининг берилиши

6330

6280

21.

Тегишли товарлар партияси бўйича суғурта полисининг берилиши (бош полис бўйича суғурталаш)

6330

6280

22.

Тўғридан-тўғри суғурталаш бўйича суғурта мукофотларининг суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадларга ўтказилиши

6280

9030

(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)
267. Буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги ТМЗни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»;
6320 «Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари»;
(267-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
6390 «Бошқа олинган бўнаклар».
268. Суғурталовчи харидор ва буюртмачиларга хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак ТМЗларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши, ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.
Бундай бўнаклар пул маблағини олган суғурталовчи учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатишни амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда шунингдек, харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) кредитига олиб борилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
269. 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётида суғурта қилдирувчилар томонидан олдиндан тўланган бўнак суғурта мукофотлари акс эттирилади. Агар суғурта шартномасида суғурта мукофотининг аввалдан тўланиши ва суғурта полисининг суғурта шартномасида кўрсатилган муддатда берилиши назарда тутилган бўлса, бундай ҳолда суғурта мукофотининг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта полисининг берилиши 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда расмийлаштирилади.
Бош полис бўйича суғурталашни амалга оширишда олдиндан тўланган суғурта мукофоти (депозит) суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳар бир товар партияси бўйича суғурта полислари расмийлаштирилганда мувофиқ суғурта мукофоти суммасига киритилган депозит суммаси камайтирилади ва 6330 «Суғурта қилдирувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари» счётининг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича (6330) аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнак бўйича юритилади.
(269-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
270. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling