Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)
(33-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300) (3-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 34. Суғурталовчида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётида амалга оширилади. Ушбу счёт ижарачи суғурталовчиларда қўлланилади. (34-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Суғурталовчи томонидан қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида юритилади. (35-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 36. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ амалга оширилади. (36-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 37. Суғурталовчига молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг дебети ва 6950 «Молиявий мажбуриятлар — жорий қисми» ҳамда 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» счётининг кредитида акс эттирилади. (37-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 38. Молиявий ижарага олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 «Узоқ муддатли мажбуриятлар — жорий қисми» счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади. (38-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 39. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади: (39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) а) ижарачида — 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счётининг дебети ва 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счётининг кредитида; Олдинги таҳрирга қаранг. б) ижарага берувчида — 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг дебети ва 9550 «Молиявий ижарадан даромадлар» счётининг кредитида. (39-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 40. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга (0200) ўтказилади. Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счётининг дебети ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счётининг кредити ва 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 «Молиявий мажбуриятлар — жорий қисми», 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади. 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади. (40-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 41. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling