Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet82/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Ажратилган грант ва субсидиялар ҳақида хабарнома олинди

4890

8810, 8820

2.

Грант ва субсидиялар бўйича маблағлар олинди

5110—5530

4890

3.

Тегишли тузилмаларнинг қарорига мувофиқ берилган грант ва субсидия суммаси суғурталовчи устав капитали ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилди

8810, 8820

8310, 8320,
8330, 8420

4.

Тегишли тузилмаларнинг қарорига мувофиқ илгари берилган грант ва субсидия суммаси суғурталовчи захира капитали ҳажмини кўпайишига йўналтирилди

8810, 8820

8530

5.

Аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди

5010—5530

8830

6.

Солиққа тортишдан озод қилиш натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобга олинди

6410

8840

7.

Солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзли даврнинг тугаши натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобдан чиқарилди

8840

8530

8.

Бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди

5010—5530

8890

(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)
397. Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низоми билан тартибга солинади (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда).
(397-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб 8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғриланади (корректура).
8910 «Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.
398. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling