Счётларнинг боғланиши
Дебет
|
Кредит
|
1.
|
Фавқулодда ҳодиса (табиий офат) натижасида ускуналар, материаллар, товарлар кирим қилинди
|
0710—0720, 1010—1090
|
9710
|
2.
|
Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ускуналарнинг камомади
|
9720
|
0710—0720
|
3.
|
Табиий офат туфайли йўқотилган турли хил моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилди
|
9720
|
1010—1090, 2710
|
4.
|
Табиий офат туфайли тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар
|
9720
|
2010, 2310
|
5.
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офатдан кўрган зарари ҳисобдан чиқарилди
|
9720
|
2710
|
6.
|
9710 «Фавқулоддаги фойдалар» счётининг ёпилиши
|
9710
|
9910
|
7.
|
9720 «Фавқулоддаги зарарлар» счётининг ёпилиши
|
9910
|
9720
|
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)
469. Қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар мўлжалланган:
9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар»;
9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар».
470. Йил давомида бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар», 9820 «Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар» счётининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 «Фойда солиғи бўйича харажатлар», 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва тўловларнинг турлари бўйича юритилади.
471. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)нинг боғланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |