Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


-модда. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 79.4 Kb.
bet5/17
Sana19.09.2023
Hajmi79.4 Kb.
#1681718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЎРҚ-813 30.12.2022... 2023 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА

13-модда. 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар учун харажатлар режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантиради.
Чораклар якунлари бўйича ушбу Қонунга 6-иловада келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаган ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасига харажатларни мақбуллаштириш бўйича чоралар кўриш билан бирга тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш юзасидан сўров билан мурожаат қилади ҳамда мазкур таклиф Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тегишли чоракдаги маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажарилмаган ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли мавжуд бўлмаган бюджет даромадлари турларининг прогноз кўрсаткичлари аниқлаштирилади ҳамда ушбу сумма бошқа даромад манбалари ёки республика бюджети ҳисобидан қопланади. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига худди шундай тартибда мурожаат қилади.
2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш муассасалари объектларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашга, шунингдек суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), мукаммал таъмирлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларига доир харажатлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади.
Ҳудудлардаги барча иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий органларининг хулосаларига кўра, тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан маъқулланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) йил давомида қайта кўриб чиқиш якунларига кўра иссиқлик билан таъминловчи корхоналар аҳолига пасайтирилган тарифлар қўлланилиши натижасида кўрган зарарларининг ўрнини қоплаш учун қўшимча маблағларга бўлган талаб Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.

Download 79.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling