Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]


Download 35.12 Kb.
bet1/9
Sana21.01.2023
Hajmi35.12 Kb.
#1107420
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3281 31.08.2020-Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.13.00 Валюта операциялари (шунингдек, 07.27.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.03.00 Валюта операциялари (битимлари) / 07.27.03.02 Капиталнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ валюта операциялари]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3281]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 29 август,
18/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари (бундан буён матнда резидентлар деб юритилади) ва норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) томонидан валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.

Download 35.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling