Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]


Download 418.5 Kb.
bet4/16
Sana03.02.2023
Hajmi418.5 Kb.
#1152525
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
122 26.04.2016

Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг «е» кичик банди ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 805-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/805/2013-сон)
21-банддаги «йилига белгиланган лимитлар» сўзлари «йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади»;
32-банддаги «Юридик шахс мақомини олган бюджет» сўзлари «Бюджет» сўзи билан алмаштирилсин;
33-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
35-банднинг биринчи хатбошидаги «жойлардаги» сўзи «ҳудудий» сўзи билан алмаштирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан режалаштириш, молиялаштириш (тўлаш), тегишли ташкилот томонидан бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш;
кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;
ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;
бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти бўйича давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш;
жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш»;
38-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари бюджет, меҳнат, маъмурий, жиноят қонунчилигига мувофиқ бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасининг нотўғри аниқланганлиги учун шахсан жавоб берадилар».
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида бўлишининг қўшимча шартлари тўғрисида» 2000 йил 12 январдаги 11-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 3-модда) 3-илова изоҳидаги «депозит ҳисоб рақамлари орқали» сўзлари «шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали Ўзбекистон Республикаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 570-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 780-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 12 августдаги 315-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 50-модда):
а) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «маҳаллий бюджет» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар бюджетлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «маҳаллий бюджетга» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар бюджетларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги «маҳаллий бюджетга» сўзлари «туманлар ва шаҳарлар бюджетларига» сўзлари билан алмаштирилсин.

Download 418.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling