Молия бозорининг фундаментал таҳлили
молиявий ва операцион ҳисобот
Download 1.96 Mb.
|
Fundamental tahlil
- Bu sahifa navigatsiya:
- Операцион ҳисобот
- Статистика
- Биржа маълумотлари
- Компания ҳужжатлари
молиявий ва операцион ҳисоботФундаментал таҳлилда талаб қилинадиган молиявий натижалар қийматлари молиявий ҳисоботлардан олинади. Даромад ва фойда тўғрисидаги маълумотлар – молиявий натижалар тўғрисидаги (2-сон шакл) ҳисоботдан, молиявий қарзлар миқдори, ўз маблағлари ва активлари – бухгалтерия балансидан (1-сон шакл), еркин пул оқимининг қиймати - пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботдан (4-сон шакл) олинади.Операцион ҳисоботОперацион ҳисоботМолиявий ҳисоботлар аллақачон тугаган даврларнинг натижаларини кўрсатади ва қоида тариқасида, ҳар чоракда кўпи билан бир марта тайёрланади. Компания жорий даврда қандай молиявий натижаларга еришиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга ега бўлиш учун таҳлилчилар молиявий ҳисоботларга қараганда тезроқ нашр етилиши мумкин бўлган тезкор яъни операцион ҳисоботларга асосланади.СтатистикаЭълон қилинган статистик маълумотлардан инвесторлар сўнгги макроиқтисодий кўрсаткичларни масалан, ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръати, инфляция даражасини, турли соҳавий статистик муҳим маълумотларни оладилар.Биржа маълумотлариФундаментал таҳлилда қўлланиладиган мултипликаторларни ҳисоблаш учун инвесторлар ва таҳлилчилар акциялар ва бошқа активларнинг алмашинув қиймати тўғрисида долзарб маълумотларга эга бўлишлари керак. Ушбу маълумотлар биржа томонидан эълон қилинади. Улар нафақат мултипликаторларни ҳисоблаш учун муҳимдир. Кўпгина компаниялар учун уларнинг маҳсулоти ёки асосий хом ашёси товар ҳисобланади. Бундай ҳолда, кутилаётган молиявий натижаларни тезкор баҳолаш учун маълумотлар алмашинуви зарур ҳисобланади.Компания ҳужжатлариДивидендлар сиёсатидаги ўзгаришлар, дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорлар, акциядорлар ёки менежерлар таркибидаги ўзгаришлар ва бошқа муҳим маълумотлар компания ҳужжатларида мавжуд бўлади. Оммавий компаниялар бундай ҳужжатларни нашр етишлари шарт ва уларни ўз веб-сайтларида, шунингдек, биржалар, регуляторлар ёки махсус ахборот ресурслари саҳифаларида жойлаштиришлари лозим.Download 1.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling