Молия” фанидан мавзу: : акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш масалалари


Download 0.73 Mb.
bet5/19
Sana19.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1604676
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Иқтисодий мазмунига қараб бу харажатлар қўйидаги элементлари бўйича гуруҳлаштирилган:

  • материал харажатлари;

  • меҳнат ҳақи харажатлари;

  • ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар;

  • асосий воситалар амортизацияси;

  • бошқа харажатлар.

Бошқаришни такомиллаштириш мақсадида харажатлар моддалари бўйича бухгалтерия ҳисобида юритилади. Харажат моддалари руйхати корхона томонидан ишлаб чиқилади.
«Материал харажатлари» моддасида хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим фабрикатларни, маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган барча турдаги ёқилғи, технологик мақсад учун маҳсулотни қадаҳлаш ва ўраш мақсадида четдан сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ўз аксини топади. Бу гуруҳга яна кирим қилинган маҳсулотларнинг табиий камайиши туфайли йўқотишлар ҳам киради.
«Меҳнат ҳақи харажатлари» моддасида корхонанинг асосий ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари ўз аксини топади. Бунга яна ишчи ва хизматчиларнинг ишлаб чиқариш натижалари учун мукофатлар, компенсация тўловлари, ёш боласи белгиланган ёшга етгунга қадар татил бўлган аёлларнинг конпенсациялари, шунигдек, асосий фаолиятда банд бўлган, лекин корхона штатида бўлмаган ишчиларнинг меҳнат ҳақи харажатлари ҳам киради.
Ижтимоий эҳтиёж учун ажратмалар моддасида қонун билан белгиланган ижтимоий суғуртага, пенсия жамғармасига, давлат бандлик жамғармасига ва тиббий суғуртага мажбурий ажратмалар ўз аксини топади. Булар «меҳнат ҳақи харажатлари» моддаси бўйича маҳсулот (иш хизмат) таннархига кирувчи ишчилар меҳнат ҳақи харажатларига кирмайдиган ажратмалардир.
«Асосий воситалар амортизацияси»га асосий ишлаб чиқариш воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари суммаси ўз аксини топади, шунингдек, уларнинг актив қисмининг тезлаштирилган амортизацияси сўммаси ҳам киради.
«Бошқа харажатлар» моддасига солиқлар, йиғимлар ва тўловлар (суғуртанинг мажбурий турлари бўйича харажатлар, шунингдек, маҳсулот (иш, хизмат) таннархи таркибига кирувчи бошқа харажатлар) ўз аксини топади.
Операцион харажатлар бу корхона активларидан вақтинчалик фойдаланганлиги учун тўлов билан боғлиқ харажатлар; бошқа корхоналар устав капиталига ўз хиссасини қўшиши билан боғлиқ харажатлар; товарлар ва маҳсулотларни, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилиши ва бошқа активларни сотилиши, ва хисобдан чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар; корхона томонидан фойдаланишга олинган пул маблағлари фондларини тўлаш; кредит ташкилотлари қилган хизматлари учун ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар; бухгалтерия ҳисоби қоидаларига асосан тузилган даргумон қарзлар бўйича резерв (захира) ва бошқалар.
Сотиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар; шартнома шартларини бузганлиги учун жарималар, пенялир; корхона томонидан қўрилган зарарларни қоплами; ҳисобат йили тан олинган ўтган йилги зарарлар; муддати ўтган дебиторлик қарзлари; курс фарқлари ўтказиб берилган маблағлар ( қўйилмалар, тўловлар) ва бошқа ижтимоий тадбирлар боғлиқ харажатлар.
Бухгалтерия ҳисоби низомида «Ташкилот харажатлари» бу кундалик фаолият турлари бўйича харажатлардан фарқли ўлароқ уларни бошқа харажатлар деб юритилади. Бундай бошқа харажатларга; операцион харажатлар, сотиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шунингдек, фавқулоддаги харажатлар киради.
Фавқулотдаги харажатлар бухгалтерия ҳисоби низомига асосан қўйидагиларни акс эттиради; хўжалик фаолиятида юзага келадиган фавқулодда ҳолатлар оқибатлари (табиий офатлар, ёнғин, мулкни миллийлаштириш ва бошқалар).
Фонд бозорида қимматли қоғозлари муоммалада бўлган қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари йиллик бухгалтерия ҳисобатларини ҳалқаро молиявий стандартлар талабларидан келиб чиқиб тузиши ва тақдим этиши керак. Бу ҳисобатларни молиявий ҳисобатлар ҳалқаро стандартларини тўзувчи қўмитага, инвесторларга ва бошқа қизиқувчи шахсларга тақдим этилиши лозим.
Халқаро стандартларга асосан ҳамма харажатлар тўртта гуруҳга тақсимланган:

  • маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига кирувчи харажатлар;

  • давр харажатларига кирувчи харажатлар

  • молиявий фаолият бўйича харажатлар;

  • фавқулодда зарарлар.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling