- дастлабки назорат;
- жорий назорат;
- якуний назорат.
Давлат бюджети ижросининг ғазначилик
тизими жорий этилиши билан
дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджетдан маблағ
олувчилар билан биргаликда ғазначилик органларига ҳам юклатилади.
Якуний назоратни икки турга бўлиш мумкин. Биринчиси молия органлари
тарафидан бюджет маблағларини самарали ишлатилганлигини баҳолаш
мақсадидаги иқтисодий таҳлил шаклида амалга оширилади. Иккинчи тури,
Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий
бошқармалари ҳамда бошқа ваколатли давлат
органлари томонидан турли
суистеъмолчилик холларини аниқлаш ва бартараф қилиш мақсадида амалга
оширилади.
Дастлабки ва жорий молиявий назоратни
амалга ошириш бюджет
маблағлари олувчилари мажбуриятларини ҳисобга олинишини тақозо этади.
2.2. Ғазначиликда молиявий мажбуриятларнинг
қабул қилиниши ва тўловларнинг амалга оширилиши
Режа: 2.2.1. Молиявий мажбуриятлар тушунчаси. 2.2.2. Бюджетдан маблағ олувчи
ташкилотлар тўловларини амалга ошириш тартиби. 2.2.3. Молиявий
мажбуриятларнинг
лимитини баҳолаш.
Do'stlaringiz bilan baham: