Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Нарх-наволар мониторингининг чет эл тажрибаси ва унинг
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
2.3.2. Нарх-наволар мониторингининг чет эл тажрибаси ва унинг
зарурияти. Ривожланган мамлакатларда давлат бюджетининг ғазначилик ижросида нарх-наво мониторингига алоҳида эътибор берилади. Масалан, Жанубий Кореяда бюджет ташкилотларига маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб берувчиларнинг реестри жорий этилган бўлиб, унга синовдан ўтган ва барча талабларга жавоб берадиган маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб берувчилар киритилади. Ушбу таъминотчилар бюджет маблағлари олувчилар билан тўғридан-тўғри маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб бериш бўйича шартнома тузишлари мумкин. Жанубий Кореяда бюджет маблағлари самарадорлигини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг асосида марказлашмаган харидлар сонини қисқартиришга йўналтирилган, яъни маҳсулотни (иш, хизмат) танлаш бюджет маблағлари олувчилар томонидан амалга оширилиб, тўловлар эса марказлаштирилган ҳолда ғазначилик органлари орқали ижро этилади. Бу усул прокьюремента усули деб аталади. Ушбу усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат. Ҳозир Жонубий Кореяда ихтисослашган ташкилот – Марказлаштирилган давлат харидлари агентлиги ташкил этилган ва унинг асосий вазифаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат сектори эҳтиёжлари учун маҳсулот (иш, ҳизмат) харид этиш ҳисобланади. Ушбу агентликнинг асосини бюджет маблағлари олувчилар ва маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб берувчилар тўғрисида маълумот тўпланган электрон база ҳисобланади. Унга маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб берувчи фирмалар тўғрисида барча маълумотлар киритилган бўлиб, бу ўз навбатида бюджет маблағларидан фойдаланиш жараёнини доимий назорат қилиш имкониятини беради. Ушбу электрон базага 30 мингдан ортиқ давлат ташкилотлари ва 110 мингдан ортиқ маҳсулот (иш, ҳизмат) етказиб берувчи тижорат ташкилотлари тўғрисида маълумотлар киритилган. 80 Ушбу электрон система on-line тизимида Internet орқали ишлайди ва 200 га яқин белгиланган хужжатлар асосида электрон имзо орқали тўлов жараёнини амалга ошириш имкониятини беради. Масалан, 2007 йилда ушбу марказлаштирилган электрон “магазин” орқали 24 млрд. АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган. Электрон система орқали тендерлар ва конкурслар амалга оширилиши ҳамда унинг иштироқчиларига тегишли маълумотлар етказиб берилиши мумкин. Бу ўз навбатида “битта дераза” орқали харидларни амалга ошириш, танлов муддатларини қисқартириш, хужжатлар сонини камайтириш ва давлат эҳтиёжлари учун қилинаётган харидларни ошкоралигини (шаффофлигини) таъминлайди ҳамда тадбиркорларга тенг имконият яратади. Республикамизда ғазначилик тизимини жорий этилишининг асосий мақсади бюджет маблағлари самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Бу борада биз чет мамлакатларда жорий этилган самарали усуллардан фойдаланишимиз лозим. Шунинг учун келгусида ғазначиликда бюджет ташкилотлари томонидан сотиб олинувчи маҳсулот нархлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уни тузиш ва янгилаб боришда Республика товар хом ашё биржасидаги нархлар котировкасини, Давлат Божхона қўмитаси маълумотлар базасини маълумотларини ҳисобга олиш ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни (иш, ҳизматлар) ҳарид этиш тавсия этилади. Шу билан бирга республикада чоп этилаётган ихтисослаштирилган реклама нашрларини кўпайтириш, унинг турларини (электрон, телевидения, радио ва бошқалар) кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling