Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Таянч сўзлар ва иборалар: мажбурият, юридик ва молиявий мажбуриятлар, 
мажбуриятлар лимити, шартнома, шартномаларни рўйхатга олиш, ягона ғазначилик ҳисоб 
104


рақами, бюджет ижроси назорати, нарҳ-наво мониторинги, тўловлар, бюджетнинг касса 
ижроси, касса ижро назорати, харажатлар лимити, харажатлар сметаси. 
Назорат саволлар ва топшириклар 
 
1. Ғазначиликда юридик ва молиявий мажбуриятлар ижросини таъминлашнинг 
аҳамияти ? 
2. Ғазначиликда шартномаларни рўйхатга олишнинг моҳияти ? 
3. Ғазначиликда тўловларни ўз вақтида амалга оширилишининг иқтисодий моҳияти ? 
4. Нарх наво мониторингининг ғазначиликдага ўрни ва аҳамияти ? 
5. Ғазначиликда бюджет маблағлари харажатларининг касса ижроси ва назоратини 
амалга ошириш тартиби хусусиятлари ? 
6. Ўзбекистон Республикасида ғазначилик тизимининг жорий этилишининг ўзига хос 
хусусиятлари нимадан иборат ? 
7. Ғазначилик тизимининг ижобий натижаларини кўрсатинг ва уларга баҳо беринг.
8. Ғазначилик тизимида касса ижроси ва назоратининг хусусиятларини санаб ўтинг. 
9. Ғазначилик тизимининг бюджет харажатлари самарадорлигини оширишдаги 
ўрнини изоҳланг. 
10. Ғазначилик тизимида бюджет харажатлари сметаларига ўзгартириш киритиш 
тартибини изоҳланг.
Қисмнинг информацион таъминоти ва мавзуни ўзлаштириш назоратини амалга 
ошириш тартиби: ҳар бир боб учун махсус слайдлар тайёрланиб, тингловчиларга 
такдим этилади ва курс якунида махсус мавзулар бўйича мустақил иш тайёрланади 
ҳамда тест синовлари топширилади.
 
 
 
3 ҚИСМ 
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ 
ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
3.1. Ғазначилик тизимини ташкилий – фунцкционал ривожланиши. 
105


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594 сонли қарори билан Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ташкилий тузилмаси 
тасдиқланди ва унинг минтақаларда жойлашган ҳудудий бўлинмалари ташкил 
этилди. 
Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг, унинг 
даромад ва сарфлари ғазна ижросини, бюджет ҳисобварақларини ва Давлат 
молия ресурсларини бошқариш функцияларини амалга оширадиган махсус 
ваколатли молия органлари ҳисобланади. Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигининг тизимига таркибий бўлинма сифатида киради ва унга 
бўйсунадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри 
Ғазначилик 
бошқармалари 
ҳамда 
туманлар 
(шаҳарлар) 
Ғазначилик 
бўлимларидан иборат. 
Ғазначилик органлари тизимини ташкил этиш бўйича тегишли 
қонунчилик ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясига биноан (4-бўлим, 16-боб “Ўзбекистон Республикасининг 
маъмурий – ҳудудий тузилиши”) унинг Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (шаҳарлар)да тегишли ҳудудий 
органларини ҳам ташкиллаштиришни ўз ичига қамраб олган.
Молия вазирлиги 
Ғазначилиги 
Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling