Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

Даромадларни бошқариш 
Даромадларни бошқаришда биринчи навбатда хал қилиниши керак 
бўлган масалалар қаторида келаётган тушумалар хаққида аниқ маълумотга эга 
бўлиш. Яний бу тушумларнинг келаётган худудлари, уларнининг турлари 
(солиқ, бож тўловлари ва ёки бошқа тўлов ва тушумлар) тушумларни олувчи 
масъул ташкилотлар хаққидаги маълумотлар. Бу турдаги маълумотлар 
белгиланган тасниф кодификацияси асосида автоматик равишда Давлат 
маблағларини автоматик бошқарув тизимига белгиланган тартибда тушади. Бу 
турдаги маълумотлар таснифи аввалам бор прогнозлаштирилган даромадлар 
миқтори ва амалиётда келиб тушган даромадлар миқторини солиштириш, 
44


фарқини аниқлаш ва фарқларини келиб чиқиш сабабларини ўрганб, салбий 
холатларни бартараф қииш мақсадида амалга оширилади. 
Иккинчи хал қилиниши керак бўлган масала бу келиб тушган 
маблағларни тегишли юқори ва қуйи, мақсадли ва бошқа бюджетларга 
тақсимланиши. Бу масала амалиётдаги қонун ососида белгиланган 
нормативларга кўра автоматик равишда тақсимланиши керак. 
Бу борадаги муҳим янгилик тушумларнинг йиллик ва ойлик 
истиқболларини ишлаб чиқиш илгари банклар тарафидан амалга оширилган 
бўлса, янги шароитда Давлат маблағларини автоматик бошқарув тизимига 
юкланиб ғазачиликнинг масъул бўлинмалари тарафидан амалга оширилади. 
Кассани режалаштириш ва бошқариш 
Аввалам бор шуни айтиб ўтиш керрак-ки, кассани ижроси бу бюджет 
ижросининг муҳим босқичи сифатида хамиша катта этибор жалб қилиб келган. 
Ижроси амалиётида уни режалаштириш, молиялаштириш, касса ижроси ва 
хақиқатдаги амалга оширилган харажат босқичлари кўриб чиқилади. Касса 
ижроси деганда банкга келиб тушган маблағларнинг харакати кўрилади. 
Хақиқатдаги амалга оширилган харажат деганда бюджет ташкилотининг 
мақсадларини молиялаштиришга кетган маблағлар кўрилади. 
Ғазначилик шароитида кассани бошқаришда қуидаги асосий мақсадлар 
амалга оширилиши кўзланади: 
1. Бюджет ташкилотлари назорат қилаётгган барча харажатларини ўз 
вақтида ижро қилиш; 
2. Бунда амалга оширилиши керак бўлган бюджет ташкилотларининг тўлов 
муддатларини вақтида ижро этилиши билан боғлиқ хатарларни 
(тавакалчилик даражасини) камайтириш; 
3. Умумий тежамкорликга эришиш, яни давлат бюджети касса 
харажатларни амалга ошириш ва кассага тушумларни келиб тушиши 
билан боғлиқ ҳаражатларни, шулар қаторида қарзга олинган маблағлар 
фоизларини тўлаш билан боғлиқ қўшимча ва ортиқча ҳаражатларни 
камайтириш. 
Бу борада ғазначилик органларига қуидаги вазифалар хам юкланади: 
1. Касса бошқарувининг мақсадларига эришишини таъминлаш; 
2. Бу борадаги масъул ва мўтадил ташкилотларга амалга оширилаётган 
бюжет жараёнлари билан боғлиқ, касса ижроси жараёнини 
енгилаштириш мақсадида, давлат бошқаруви органларига кассанинг 
ҳолати ва касса оқимлари тўғрисида маълумот етказиб бериш ва давлат 
молияси сиёсати амалиётини қаёта кўриб чиқишга доир таклифлар 
киритиш. 
Ғазначилик жорий қилиниши билан боғлиқ касса ижросини 
режалаштириш ва бошқарувини такомиллаштириш натижасида албатта катта 
самарага эришиш мақсад қилинган. Бу борада аввлам бор Давлат бюджети 
касса ижросининг хамиша ўз вақтида амалга оширилишига эришиш. Бу эришув 
45


кўп холларда “сунний профицити” келиб чиқишини олдини олишга ҳизмат 
қилади. Яни қатор харажатлар амалга оширилмай туриб давлат бюджетини 
профицит билан якунланиш холларига чек қўилишига ёрдам бериши мумкин. 
Иккинчидан, давлат бошқаруви органларининг молия маблағлар билан 
таъминланганлик даражасининг ўсишига эришиш. Яний бюжетнинг банк 
ташкилотлари тарафидан бажарилиши шароитидан фарқли, Ғазначиликнинг 
ягони ҳисоби киритилижа, давлат молия маблағларининг хар дақиқада аниқ 
миқдори ва бўш маблағларидан энг муҳрим ва самарали мақсадларга оператив 
равишда қўлланиш имкониятининг яратилиши, бошқарув органларининг турли 
вазифаларини молиялаштириш қобилиятларини к ескин ўсишини таъминлайди. 
Шуни хам этиборга олиш керак-ки, ягона ҳисоб жорий қилиниши ва 
касса ижросининг поғоналарининг камаиши бюджетнинг хам даромад қисми ва 
харажатлар қисми харажатларининг сезиларли миқторда камаишини 
таъминлашига эришиш шарт. 
Касса ижросининг бошқарувининг авзалликлари қаторида истоқболни 
кўра-олишдаражасининг ўсиши билан боғлиқ. Бу хол келиб тушадиган 
маблағларининг анниқ муддати ва миқторини билган холда амалга оширилиши 
керак бўлган харажатларга доир муҳим қарорларни олдиндан қабул қилишда 
фойдалана олиш имкониятини беради. 
Авзалликлар 
қаторида 
Кассани 
режалаштиришнинг 
вақт 
параметрларининг қабул қилиниши. Булар қаторида: 
1. Касса режалари вақт давомийлиги 57 ҳафтани ташкил килиши; 
2. Касса режалари ҳар ҳафтада расман янгиланиб турилиши; 
3. Касса режалари бошланғич 3 ойга ҳар бир иш куни бўйича ҳамда қолган 
57 ҳафтагача бўлган муддатга ҳар ҳафта аниқланиб янгиланиб туриши. 
Авзалликлар қаторида касса ижросига доир банк бошқарувида хам 
ўзгаришлар амалга оширилади. Булар қаторида барча банк ҳисоб рақамлари 
Ягона ғазначилик ҳисоб рақамига (ЯҒҲР) бирлаштирилиши. Ўз ўрнида бу 
банклар ҳизмат қилаётган ҳисоб рақамларининг сонларини кескиг камайтиради. 
Бундан ташқари бюджетни ижро қилишдаги банк ва бухгалтерия билан 
боғлиқ тадбирлар ўзгаради. Бюджет ижросининг бухгалтерия ҳисоби банк 
тизимида эмас, ғазначилик органларида амалга оширилади. Аммо бу жараёнлар 
Давлат маблағларини автоматик бошқарув тизимида амалга оширилиши 
бухгалтерия ҳисобининг юқори самаасини ва бу билан боғлиқ харажатларнинг 
тежалишини таъминлайди. 
Ягона ғазначилик ҳисоб рақами (ЯҒҲР) сўм ҳисобидаги ҳисоб рақам 
бўлиб, у Марказий банкда очилади. У давлат бюджетининг барча даромадлари 
келиб тушадиган ҳамда барча ҳаражатлари амалга ошириладиган ҳисоб 
рақамдир. Барча бюджет ташкилотлари ўз операцияларини ЯҒҲР орқали 
амалга оширадилар. 
Мавжуд қонун ҳужжатлар асосида, Ғазначилик ЯҲРга қўшимча равишда 
бошқа сўм ва валюта ҳисобидаги ҳисоб рақамларни Марказий Банкда ёки 
Ўзбекистон ва ундан ташқарида тижорат банкларида очиши мумкин. Бироқ бу 
ҳисоб рақамлар Ягона Ғазначиликнинг Ҳисоб Рақамининг бир қисми 
саналмайди. 
46


Ғазначиликнинг ягона ҳисоб рақамининг жорий қилиниши туфайли турли 
бюджетлар орасидаги амалга ошириладиган банклараро ҳисоб-китобларни 
таққослаш, яни клиринг операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ катта 
харажатларга эҳтиёж йўқолади 
Ягона Ғазначилик Ҳисоб Рақамига келадиган тушумлар ва харажатлар 
турли манбалардан келади ва турли мақсадларга йўналтирилади. Буларни 
таснифлаш ва маълум қолипга солиш, уларнинг харакатларининг самарасини 
оширишга ғизмат қилади. 
Шу нуқтаи назардан келадиган тушумлар қуидагилардан иборат: 
• тартибга солувчи умумдавлат солиқлари; 
• маҳаллий бюджет даромадлари; 
• жисмоний шахсларнинг бюджетга тўловлари; 
• божхона тўловлари; 
• махсус йиғувчилар маблағлари; 
• давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар; 
• бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари тушумлари;
• муддатли депозитлар қайтарилган суммалар, шу жумладан фоизлар; 
• давлат қисқа муддатли облигацияларини ва бошқа қимматбаҳо 
қоғозларни сотишдан тушган тушумлар; 
• давлат бюджетининг валюта тушумлари. 
• тартибга солувчи умумдавлат солиқлари; 
• маҳаллий бюджет даромадлари; 
• жисмоний шахсларнинг бюджетга тўловлари; 
• божхона тўловлари; 
• махсус йиғувчилар маблағлари; 
• давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар; 
• бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари тушумлари;
• муддатли депозитлар қайтарилган суммалар, шу жумладан фоизлар; 
• давлат қисқа муддатли облигацияларини ва бошқа қимматбаҳо 
қоғозларни сотишдан тушган тушумлар; 
• давлат бюджетининг валюта тушумлари. 
Амалга ошириладиган харажатлар қуидагича таснифланади: 
• давлат бюджетининг режалаштирилган харажатлари; 
• банк кредитлари учун фоиз тўловлари; 
• нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқларни қайтариш; 
• бюджет ташкилотлари томонидан олинган нақд пул маблағларини 
қоплаш учун маблағлар; 
• муддатли омонат жамғармаларига бюджет маблағларини қўйиш; 
• қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш. 

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling