Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/84
Sana18.06.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1570209
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84
Bog'liq
А.Суванкулов Газначили

1.4.3.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазначилик 
ижросининг ҳуқуқий-меъёрий асослари. 
59


Ғазначилик тизими фаолиятини тартибга солувчи меорий-хуқуқий 
қонунчилик унинг энг муҳим таркибий элементларидан бири бўлиб, бутун 
тизимни самарали харакатга келтирувчи ва лозим бўлган қоидаларга 
бўйсиндирувчи омилар қаторида ўрин олган. Бунинг асосида аввалом бор 
Ўзбекистон Республикаси бош Қомуси ва фуқаролар кодекси ҳизмат қилади. 
Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
қонуни
35
хам, барча бюджет жараёнларини тартибга солувчи қонун сифатида 
жуда муҳим роль ўйнайди. Ундан ташқари “Бюджет ташкилотларини маблағ 
билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 йлда қабул қилинган № 414 
Қарори, ва кейинги йилларда унга киритилган ўзгаришлар давлат бюджети 
тизимидаги барча харажатларни аниқлик, шаффофлик ва самаралиликни 
таъминлаш мақсадида харажатларни тўрт гуруҳларга тақсимлаб, бир сатрда 
маблағ билан таъминлаш усулида амалга оширилишини таъминлайди.
Келтирилган 
қонун 
ва 
йўриқномалар 
Ғазначилик 
тизими 
қонунчилигининг меёрини шаклантирувчи асосдир. Бу қонунлардан ташқари, 
тизим фаолиятини белгиловчи қатор махсус қонун ва қарорлар ҳизмат қилади. 
Булар қаторида: Ўзбекистон республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна 
ижроси тўғрисида» ги қонуни
36
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
37
, Вазирлар МаҳкамасинингБюджет 
ташкилотларини ҳаражатларини молиялаштириш (тўлаш) тартиби” хаққидаги 
Қарори
38
ЎзР Молия вазирлигининг “Молия органларида бюджетдан маблағ 
олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги 
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат 
қилиш тартиби ҳақида” вақтинчалик низом
39
, Ўзбекистон Республикаси молия 
вазирлигининг “Давлат бюджетини ғазначилик ижросининг бухгатерия ҳисоби 
тартиби”
40
, ва бошқа меорий ва хуқуқий хужжатлар. Ғазначилик тизимининг 
тез суратларда таррақий этиши, қабул қилинган баъзи меёрий хужжатларнинг 
эскириши ва уларни кейинги чиққан хужжатлар билан бекор қилинишини хам 
кўрсатмоқда. (Масалан, Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 22.07.2008 
й. N 79 Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг айрим буйруқларини ўз 
кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”. 
Юқорида қайд этилганидек 2000 йил 14 декабрда Олий Мажлис томонидан 
тасдикланган «Бюджет тизими тугрисида»ги конуни, давлат бюджетини 
режалаштириш, харажатларни амалга ошириш ва уларни бошқаришда хамда 
35
14.12.2000 й. N 158-II
36
26.08.2004 й. N 664-II 
37
28.02.2007 й. N ПҚ-594 
38
1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 
ЎзР ВМ 19.07.2007 й. 148-сон
39
Молия вазирлиги 63-сон 05.05.2005. Буйруғи Билан тасдиқланган Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 21.05.2005 й. N 1475 рўйхатга олинган  
40
27.06.2006 й. № 60 Буйруғи 
(
Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 
24.07.2006 й. №;1601 рўйхатга олинган) 
60


назоратни амалга оширишда, ва шу жумлада давлат Ғазначилик тизимини 
жорий қилиниши ва фаолитияни амалга ошириш бўича асос хисобланади. Бу 
қонунга, ғазначилик жорий қилиниши билан боғлиқ киритилган ўзгаришлар, 
ғазначилик фаолитининг муҳим мезонидир. Қонуннинг 31 моддасидан 39 
моддасигача қисми, давлат бюджетининг ижроси ва унинг ижро этилишини 
назорат қилиш масалаларига бағишланган бўлиб, бунда 36 моддасида давлат 
бюджети даромадлари ва харажатларини бошқариш тартиби келтирилган. 37 
моддасида 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва 
унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат бюджетининг касса ижросини таъминлаши 
белгиланган. Қонунинг 38 моддасида Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ва бошқа молия органлари қаторида Ғазначилик Давлат бюджети 
ижросининг назорати амалга ошириш жараёнида: 
- турли даражадаги бюджетлар ижроси якунларини кўриб чиқади; 
- турли даражадаги бюджетларга маблағлар тушуми тўғрисида солиқ ва 
божхона органларидан, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи 
органлардан ахборотлар олади; 
- бюджет маблағлари олувчининг товар етказиб берувчи (иш бажарувчи
хизмат кўрсатувчи) билан тузилган шартномасини, шунингдек буюртмачининг 
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузилган 
шартномасини ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатдан ўтказади; 
- товар етказиб берувчининг (иш бажарувчининг, хизмат кўрсатувчининг) 
бевосита ҳисобварағига бюджет маблағларини олувчилар номидан тўловларни 
амалга оширади; 
- қонун ҳужжатларига мувофиқ банклардан бюджет маблағлари ҳаракати 
тўғрисида маълумотлар олади; 
Бу қонунда бюджет тизимидаги барча меъёрлар, бюджет муассасалари 
харажатлари сметаларининг тузилиши, тасдикланиши, ижро этилиши, ва 
назорати, ижроси тугрисидаги хисоботларни тузиш ва бошкалар курсатиб 
утилган ва иш жараёнида асосий дастур хисобланади. 
Давлат бюджетининг ғазна ижросининг жорий қилиниши бюджет 
маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатишга ҳамда тўлов интизомини 
мустаҳкамлашга ва натижада дебитор ва кредитор қарздорликларни кескин 
қисқартириш, яъни Давлат бюджети ижроси жараёнини жаҳон андозаларига 
жавоб берадиган янги сифат поғонасига чиқаришдир. 
2004 йил 26 август Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна 
ижроси тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиниши давлат маблағларини жамлаш 
ва улардан самарали фойдаланишни тартибга келтириш бўйича муҳим қадам 
бўлди, ғазначилик ижросини жорий этилиши бюджет харажатларинини 
жамлаш, тақсимлаш, касса ижросини амалга ошириш, самарали фойдаланиш ва 
улар устидан назоратни кучайтириш имкониятини бермоқда.
Мазкур қонун Ғазначилик тизимини шаклланишининг на фақат энг 
муҳим босқичи сифатида ахамиятга эга. Бу Қонун Ғазначилик фаолиятининг 
барча қирраларини ва тамоилларини белгиловчи хужжат сифатида ахамиятга 
лоиқ. Қуидаги келтирилган моддаларининг рўйхати Бу қонуннинг ахамиятини, 
моҳиятини ва кўп қирралигини кўрсатиши мумкин: 
61



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling