Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисобот ва таҳлил
- Бухгалтерия ҳисоби
Бошқарув ҳисобини олиб бориш.
ДМБАТ комплексининг имконлари бюджетдан маблағ олувчиларининг тўлов ҳужжатларини тўлашни назорат қилиш билан кифояланмайди. Агарда бу тизимлар бюджетни ижро этишнинг барча даражаларида – бюджетдан охирги маблағ олувчилардан тортиб то Ғазначиликнинг назорат қилувчи органигача - ишлаб чиқилса ва ишлатилса, у ҳолда бюджетдан маблағ олувчининг фаолиятини реал вақт кўринишда тўла назорати таъминланади. Ғазначилик операциялари назорати билан шуғулланувчи Ғазначилик бўлинмаларининг ходимлари ўз ишчи ўринларида барча бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўлов ҳолати ҳақида тўла ахборотни олиши, уларнинг битимларини кузатиш ва тўхтатиш, уларнинг даромадларини ҳисобга олиш, савдо-сотиқ ва тижорат фаолиятни назорат қилиши мумкин. Бошқарув ҳисоби доирасида бу ходимларга бюджетдан маблағ олувчи ҳақида барча даражадаги ахборотдан 123 хабардор бўлиш, ҳаттоки аниқлаштирилган режали бюджет маблағлари қолдиқлари ва уларнинг ҳисобварақларидан тўланган бюджет маблағларининг миқдорлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишга имкони бор. Ҳисобот ва таҳлил ДМБАТда бюджет ҳисобини олиб бориш ва барча жараёнлар учун ҳисоботни шакллантириш ўзгарувчан созлашни қўллаб, давлат бюджетининг ғазна ижроси Бухгалтерия ҳисобининг ягона режасига биноан амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби ДМБАТ дастурий комплекс таркибидаги бухгалтерия ҳисоби қуйи тизими Ғазначиликнинг ёки ғазначилик бўлинмасининг бухгалтерия ишларини автоматлаштиришдек, бўйсунувчи бюджетдан маблағ олувчилар бўйича бирлаштирилган ахборот комплекс равишда қайта ишлаш учун ҳам мўлжалланган. Фойдаланувчига ёки функцияларнинг тўла тўплами ёки унинг айрим қисмлари берилиши мумкин. Аниқ фойдаланувчи томонидан ишлатиладиган функциялар таркибини тизимнинг бошқарувчиси (администратори) белгилайди ва хоҳлаган пайтда ўзгартирилиши мумкин. . Бухгалтерия ҳисобининг стандарт масалаларини ечиш учун қуйи тизим фойдаланувчига қуйидаги имконларни беради: 1) йўналишларга ажратилган ҳисобварақлар режасини созлаш ва бухгалтерия операцияларини ҳисобварақлар бўйича бажариш; бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини шакллантириш ва бошқа қуйи тизимлардан келувчи, кейинроқ фойдаланишга қолдирилган ҳужжатлар ҳисобини олиб бориш; 2) таҳлилий ҳисобни олиб бориш; 3) чекланмаган миқдорда бухгалтерлик ҳисобварақларни бир бири билан боғлаш амалини бажариш (шу ҳисобда, ҳам стандарт, ҳам мураккаб кўринишдаги, жумладан сўм билан қопланиш ва валюта курси фарқини ҳисоблайдиган ҳисобварақлар, ҳамда кейинроқ фойдаланишга қолдирилган ҳужжатлар бўйича битта-биттадан ёки тўпламдан); 4) балансдан ташқаридаги ҳисобварақлар бўйича ҳисоб олиб бориш; 5) ҳисобварақлар ҳолати ва ҳужжатларни назорат қилиш (ҳисобварақлар ва таҳлилий ҳисоб олиб бориладиган объектлар бўйича ойма-ой ва йил даврларда қолдиқлар ва айланмаларни кўриб чиқиш); маълумотлар базасининг мантиқий бутунлигини текшириш учун тафтиш муоложасини бажариш; 6) бухгалтерия балансини тузиш ва бўйсунувчи бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар бўйича бирлаштирилган балансни тайёрлаш; 7) барча жараёнлар бўйича турли шаклдаги ҳисоботларни чиқариш (бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва ҳоказо). Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling