Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet24/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Қозоғистоннинг Ғазначилик тизими.
Катта ҳудудга эга бўлган Қозоқистонда бюджет маблағларини ажратиш
ва бюджет ижроси назоратини вилоятлар бўйича муддатли жорий қилиниши
қийинчиликларни тўғдирди. Шунинг учун, бу йўналишда ишни ташкил қилиш
учун, ғазначилик тизимида бюджет ижроси марказлашмаган кўринишда
вужудга келди. Қатор қийинчиликларга қарамасдан, олдинги СССР давлатлари
ичида Қозоқистон 1999 йилга келиб Ғазначилик тизими бўйича бюджет ижроси
юқори даражаларга эришди.
Марказий Осиё бўича Америкалик экспертлари Брюс Дж. Перльман ва
Григорий Глисон Қозоқистоннинг мустақилликдан кейинги йилларда эришган
ютуқларини қуйидагича тасвирлайди: “Қозоғистон мустақилликка эришгандан
сўнг изчил ислохотларни амалга оширишга киришди, Россия рубл валютаси
ҳудудидан чиқиб, савдони таъминловчи муҳим бўлмиш янги валюта тизимини
яратди,
субсидияларни
бекор
қилди,
нархлар
эркинлаштирилиб,
иқтисодиётнинг катта қисми хусусийлаштирилди. Қозоғистон жамият ва
хусусий секторларни баланслаштириш давлат хизматчиларини қисқартириш ва
давлат мулки мавжуд бўлган сохалари маблағларини хусисийлаштиришда
ютуқларга эришди. Қозоғистон тижорий операцияларда ва эгалик ҳуқуқлари
доирасида Фуқаролик кодекси қабул қилинди. Қазоғистон замонавий банк
тизими, пул алмашиш жараёнларини, банкротлик бўйича қонунчиликни,
комунал хизмат кўрсатиш бошқармасини ташкил қилди. Қазоғистонда
давлатнинг мажбуриятларини бошқариш доирасида, янги замонавий давлат
молияси тизимини, янги солик кодекси ва янги солиқ маъмурияти тизими
яратилди.”
28
Қозоғистон Республикасининг Молия Вазирлиги Ғазначилик Қўмитаси
фаолияти қатор хуқуқий хужжатлар билан расмилаштирилган. Шулардан энг
муҳимлари қаторида - Қозоғистон Республикаси фуқаролик кодекси. Бу
хужжатда барча бюджет маблағларини сарфланишига оид имзоланган
шартномалар фақат Қозоғистон Республикаси Ғазначилигида рўйхатдан
ўтгандан кейин қонуний кучга эга бўлиши қайд қилинган. ЯНий бундан
истисно бирорта хам харажатлар, шу жумлада, бюлжетда тасдиқланмаган ва
ёки ажратилган мақсадларга зид харажатлар олдиндан амалга оширилишига чек
қўилган.
Қозоғистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилик Қўмитасининг
қуидаги вазифалари энг муҳимлар қаторида бириктирилган:
- Республика бюджети ижросини ташкил қилиш;
- Давлат ташкилотларининг ҳисоб рақамлари ҳизматини ўташ;
28
Bruce J. Perlman and Gregory Gleason. Comparative Perspectives on Third Generation Reform
33


- Маҳалий бюджетларга хизмат кўрсатиш;


- Бюджет дастурлари маъмурияти ва давлат ташкилотлари раҳбарлари
томонидан Ғазначилик қўмитасига тақдим этилаётган ҳужжатларни
амалдаги бюджет қонунчилигига мос эканлигини назорат қилиш.
Ғазначиликни ҳудудий идораларининг асосий вазифаларига қуидаги
масалалар киради:
- Республика бюджети ижросини ва маҳалий бюджетларни касса
ижросини ташкил этиш ва назорат қилишни такомиллаштириш;
- Бюджет дастурларини молиялаштириш режаларини бажарилиш
бўйича операцияларни ҳисобини таъминлаш;
- Давлат бюджети ижроси бўйича бухгалтерия ҳисобини ва
ҳисоботларини амалга ошириш;
- Давлат бюджети ижросини таъминлаш масалаларида дастлабки ва
жорий назоратни амалга ошириш;
- Бюджет тизимидаги бухгалтерия ҳисобини ва ҳисоботини ва
Ғазначилик органлар тизимидаги ички назоратни ривожлантириш ва
такомиллаштиришда қатнашиш;
- Ахборот
ҳавфсизлиги
соҳасида
меъёрий-ҳуқуқий
актлардаги
талабларга риоя қилишини таъминлаш, ташкил этиш ва назорат
қилиш;
- Ғазначиликдаги интеграциялаштирилган ахборот тизимини ишлаб
туришини таъминлаш.
Қозоғистон Республикаси Ғазначилигини ўзига хос хусисиятлари
қаторида шуни қайд этиш керак- ки, Ғазначиликнинг туман бўлимларда
бухгалтерия ҳисоби олиб борилмайди. Қозоғистон Республикасини
вилоятларидаги
Ғазначилик
Департаментларида
марказлаштирилган
бухгалтерия ҳисоби (шу жумладан, ўзини таъминлаш сметаси бўйича ҳам) олиб
борилади ва у туман ғазначилиги ҳисотини ўзига қамраб олган.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling