Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Download 0.8 Mb.
bet42/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

2.1.3. Шартномаларни рўйхатга олиш. 
Шартномани ҳисобга олиш молия органи томонидан бюджетдан маблағ
олувчи ва етказиб берувчининг номи ҳамда реквизитлари, шунингдек шартнома
суммаси, унинг рақамлари ва тузиш санаси, молия органи томонидан
Вақтинчалик низомга кўра бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб
70


берувчилар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида


рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун бюджетдан маблағ олувчи молия
органига шартноманинг битта асл нусхаси ва битта кўчирма нусхасини тақдим
этади. Шартномаларга Вақтинчалик низомда кўрсатилган шаклда тўловлар
жадвали илова қилинади. Тўлов графигига хеч кандай узгартириш киритиш
мумкин эмас.
Молия органи бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим
этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан маблағ олувчининг
харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали бюджет маблағлари
мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган суммани текширади.
Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси
бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган
режали бюджет маблағлари суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома
бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади.
Шартномани рўйхатдан ўтказиш бюджетдан маблағ олувчи томонидан
шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартнома асл
нусхаси ва кўчирма нусхасининг биринчи варағига “Рўйхатдан ўтказилди”
ёзувини қўйиш ва рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда
амалга оширилади, уларни молия органининг мансабдор шахси ўз имзоси ва
молия органининг муҳри изи билан тасдиқлайди. Рўйхатдан ўтказилгандан
кейин рўйхатдан ўтказилган шартноманинг кўчирма нусхаси ҳисобга олиш ва
сақлаш учун молия органида қолади.
Ғазначиликнинг жавобгар ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш
тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши керак:
- тўлов графигидаги харажатлар моддаси шартнома шартларига тўғри
келиши;
- шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича харажатлар
сметасида маблағларнинг мавжудлигини;
- бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг борлиги;
- шартномада хукукшуноснинг имзоси (лицензия номери ёки кайси
ташкилотнинг хукукшуноси эканлиги) ёки хулосаси борлиги;
- шартномада Президент Фармойишига асосан олдиндан тўлов килиниши
ёзилганлиги;
- шартнома нусхаси;
- шартнома муддати;
- етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки
сотиши
(ишлар
бажариши,
хизматлар
кўрсатиши)
учун
тегишли
рухсатномалари мавжудлиги ва сифати талаб даражасида эканлигини
текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан
ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун
лицензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати,
сифат сертификати ва бошқа тегишли талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги
текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан
келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаси ҳам талаб қилинади.
71


Ушбу сохада тузиладиган кўшимча келишувлар шартлари асосий


шартномага асосан тузилган бўлиши шарт.
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий – хуқуқий
базаси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12 - моддасига
асосан таққослаш вараги ёки тендер хулосалари бўлиши шарт. Хар бир
шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб берувчининг тижорат таклифи
илова килиниши, бунда хар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи,
манзили, телефон рақамлари, рахбари тўгрисидаги маълумотлари) аниқ
кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу сохада узоқ йиллик иш тажрибасига эга
булган, юкори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда
ишлаб чикарилувчи товарлар воситачиларсиз, ишлаб чиқарувчининг ўзидан
сотиб олиниши, четдан келтирувчи товарлар эса бевосита импортни амалга
оширувчидан сотиб олиниши нархларнинг ортиб юборилишини олдини олади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бюджет ташкилотларининг
юридик мажбуриятлари ижросини сметада тасдиқланган харажатларнинг
бюджет таснифи бўйича харажат қилинишини назорат қилиш, бюджет
ташкилотлари учун олинадиган ёки кўрсатиладиган хизматлар учун
тузиладиган шартномаларни қонуний тузилиши, товарлар ёки хизматлар
сифатли бўлиши учун тендерлар орқали шартномалар тузиш, бюджет
маблағини аниқ максадларга сарфланишини назорат қилишлилик юқори самара
беришидан далолатдир.
Ғазначилик тизимини жорий қилиш эвазига Республикада давлат молияси,
жумладан махаллий бюджет ресурсларини бошқариш самарадорлигини
оширишда жиддий илгари силжиш юз беради. Республикада давлат бюджетини
Ғазначилик ижроси жорий қилиниши бюджетни тайёрлаш жараёнини
такомиллаштириш, солиқлар йиғиш фаолиятини такомиллаштириш ва
харажатларни Ғазначиликнинг ягона хисоб рақами тамоили асосида амалга
ошириш, қиска муддатли молиявий режалаштириш, яъни тўловлар режасини
жорий қилиш, ягона ахборот тизимини жорий этиш эвазига бюджет
ижросининг хисобини олиш ва хисобот тайёрлашни яхшилаш, давлат
қарзларига
хизмат
кўрсатиш,
тахлил
қилиш
ва
режалаштиришни
такомиллаштириш имконини беради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling