Давлат молияси
Давлат молияси давлатнинг керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фукцияларни бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг михим бўғинидир. Давлат молияси таркибига қуйидагилар киради.
Давлат бюджети.
Бюджетдан ташқари фондлар.
Давлаткредити.
Давлат корхоналари молияси.
Санаб ўтилган турли хилдаги функционал вазифаларни бажарадиган звенолар бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармоқли ва худудий муаммоларининг ечимлари кенг миқёсда таъсир кўрсатади.
Давлат млияси таркибида алохида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли хукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фондлар хукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати
Молиявий сиёсат – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз фукция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакил хамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум малакатнинг молиявий сиёсати қатор омилларга: таъриҳий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва хаттоки миллий удумларга хам боғлиқ бўлади. Ижтимоий хаётнинг эволицион ривожланиш ва давлат тузимининг барқарорлик даврида давлатнинг ички ва ташқи молиявий сиёсати мавжуд ижтимоий муносабатларни сақлаб қолиш ва ўзгартиришга йўналтирилган. Инқилобий ўзгаришлар даврида мавжуд тузимни тезроқ ўзгартиришдан манфаатдор сиёсий кучлар уни бузиш ва янги ижтимоий муносабатлар тизимини шакиллантиришга йўналтирилган сиёсат олиб борадилар. Молиявий сиёсат – бу давлатнинг иқтисодий сиёсатини таркибий қисми бўлиб, молиявий ресурсларни (манбаларни) жалб этиш, уларни тақсимлаш, ишга солиш ва фойдаланишга давлат орқали йўналтирилган барча чора-тадбирлар йиғиндисидир
Do'stlaringiz bilan baham: |