Moliya va bank ishi


Download 180.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana11.11.2023
Hajmi180.17 Kb.
#1765918
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
15. А.Сатторов

Тадқиқот методологияси 
Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция
дедукция, синтез каби усуллардан фойдаланилган. 
«Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш» 
номли 300-сон АХСни бошқа стандартлар билан 
ўзаро боғлиқлиги таҳлил қилинган. Аудиторлик 
текширувларини режалаштиришда қиёсий таҳлил, 
монографик таҳлил ва гуруҳлаш усуллари 
фойдаланилган. 
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси 
Режалаштириш ишларининг хусусияти ва кўлами 
тадбиркорлик субъектининг катта-кичиклигига ва 
ташкилий тузилмасининг мураккаблик даражасига, 
келишув жамоаси асосий аъзоларининг тадбиркорлик 
субъекти билан боғлиқ олдинги тажрибасига
шунингдек аудит келишувини бажариш жараёнида юз 
берган вазиятлардаги ўзгаришларга қараб фарқ 
қилади. 
«Молиявий ҳисобот аудитини режалаштириш» 
номли 300-сон АХСга асосан, режалаштириш муҳим 
бузиб кўрсатишлар рисклари аудитор томонидан 
аниқлангунга ёки баҳолангунга қадар қуйидаги 
масалаларни кўриб чиқиш заруратини ўз ичига 
олади[6]:
- рискларни баҳолаш доирасида бажарилиши лозим 
бўлган таҳлилий тартиб-таомиллар.

тадбиркорлик 
субъектига 
нисбатан 
қўлланиладиган меъёрий-ҳуқуқий база ҳақида ва 
мазкур база талабларига тадбиркорлик субъектининг 
мувофиқлиги ҳақида умумий билим олиш.
- муҳимлик даражасини аниқлаш.
- экспертлар иштироки.
- рискларни баҳолаш бўйича бошқа тартиб-
таомилларни бажариш. 
Фикримизча, 
аудиторлик 
текширувларини 
режалаштириш 
босқичида 
аудитор 
хўжалик 
юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти 
билан танишиши ва режалаштириш учун зарур бўлган 
ахборотга эга бўлиши керак. 
Аудит умумий стратегияси белгилангани заҳоти, 
аудит умумий стратегиясида белгиланган турли 
масалалар устида ишлаш учун аудит режасини ишлаб 
чиқиш, бунда аудит мақсадларига аудиторнинг 
ресурсларидан самарали фойдаланиш йўли билан 
эришиш зарурлигини эътиборга олиш талаб этилади. 
Аудит умумий стратегиясини белгилаш ва аудитни 
ўтказиш муфассал режасини ишлаб чиқиш зарурат 
тақозосига кўра алоҳида-алоҳида ёки олдинма-кетин 
амалга ошириладиган жараёнлар ҳисобланмайди, 
чунки уларнинг биридаги ўзгаришлар бошқасига 
тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилиши 
мумкин.1-расм)

Download 180.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling