Молиявий барқарорлик


Download 0.71 Mb.
bet13/16
Sana19.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1608046
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК

4.1- Жадвал. Ўзбекистонда банкка эгалик қилиш ва банкларнинг бозор
улушининг ўзгариши.


Банкларнинг бозор улуши (Банк активларининг
фоиздаги қиймати)




2001 2014 2016 2018

Учта энг йирик банкнинг бозор
улуши

86.6

50.6

49.7

59.9

Бешта энг йирик банкнинг бозор
улуши

91.3

63.7

62.9

71.8

Давлат банклари улуши

82.2

41.2

41.4

48.8

Бевосита ҳукумат эгалик қиладиган
аксиядорлик банклари улуши

6.1

35.5

33.7

33.2

Ҳорижий эгаликка эга банклар
улуши

0.9

8.7

9.9

7.7

Манба: Осиё Тараққиёт Банкининг ҳисоботи, 2019 й.
Ўзбекистонда Республикаси Марказий банки (O‘MB) бошчилигидаги анъанавий икки босқичли банк тизими ташкил этилди. Марказий банкнинг асосий функциялари ва вазифалари "Марказий банк тўғрисида" ги қонун (1995 йил декабрда қабул қилинган) тартибга солинади ва амалга оширилади. Ҳозирги кунда Марказий банк пул-кредит тизимининг асосий органи вазифасини бажаради. Марказий банкнинг асосий мақсади миллий валютанинг барқарорлигини сақлашдир.
Умумий қилиб Марказий банкнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • мамлакатнинг пул, кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқиш/амалга ошириш;

  • Ўзбекистонда самарали тўлов тизимини жорий этиш;

  • банк -молия фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш;

  • давлат бюджетининг касса хизматини бошқариш ва тижорат фаолиятини ҳукумат топшириғига биноан (Молия вазирлиги билан биргаликда) жорий этиш;

  • Ўзбекистон Республикаси давлат захираларини бошқариш (валюта, қимматбаҳо металлар ва бошқалар).

Ўзбекистон банк тизимининг ўзига хос таркибий қисми бўлган тижорат банклари тизими бугунги кунда 30 дан ортиқ лицензияга эга банклардан иборат. Уларнинг сони эса йилдан йилга ошиб бораётганини, мамлакат бозорига ҳорижий инвестиция банклар ва онлайн (яъни манзилсиз ва идорасиз) банклар сони ошиб бораётганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон тижорат банклари орасида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Марказий Осиёдаги каитал айланмаси жиҳатидан ҳам энг йирик банклардан бири дейиш мумкин. НБУ маҳаллий ва хорижий мижозларга банк ва молия хизматларининг барча турларини таклиф қилади. Миллий капитални республикага жалб қилиш мақсадида НБУ хорижий шериклари билан фаол ҳамкорлик қилаяотганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон молия тизимининг асосий таркибий қисми бу банклар эканлигини айтиб ўтдик. Бу эса банкларнинг самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи омилларнинг таҳлили муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Жумладан, умумийлаштирилган тарзда мамлакатдаги тижорат ва ҳукумат банкларининг олдида турган вазифалар ва мавжуд мураккабликларни қуйидагича белгилаш мумкин бўлади:

  • Депозитларни жалб қилиш даражаси нисбатан паст бўлиб, аҳолининг катта қисм маблағлари ҳали ҳам банк орқали ўтмаслигини кузатиш мумкин.

  • Кредит бериш жараёнларининг мураккаблиги, банкнинг капитал ва айланма маблағларининг талабга нисбатан камлиги, кредитни қопланиши даражаси ўртача эканлигини билиш мумкин.

2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5992-сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармон билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси,
Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling