марказлаштирилган молия;
марказлаштирилмаган молия.
Молиявий тизим тўртта қуйи тизимга бўлинади:
Хўжалик юритувчи субектлар (хўжалик ва мулкчилик ва фаолият соҳасидаги корхоналар ва ташкилотлар)
Уй хўжаликлари молияси
Давлат молияси
Муниципал молия
Дастлабки иккита қуйи тизимлар марказлаштирилмаган молия ва марказлаштирилган (оммавий) молия соҳаси бўйича ҳисобланади.
Молия тизимининг яъни ҳукумат молия идораларининг асосий иккита муҳим вазифаси бўлиб, булар бошқариш ва назорат қилиш ҳамда тақсимлаш вазифалари ёки функсиялари ҳисобланади. Илмий адабиётларда эса, молиянинг тўртта муҳим функсияси ажратиб кўрсатилади. Ушбу функсияларга батафсил тўхталадиган бўлсак, уларни қуйидагича баён қилиш мумкин:
Тақсимлаш - молия орқали, ички ялпи даромадли даромадлар тақсимланади ва қайта тақсимланади. Бунинг натижасида давлат будежти ва бошқа ижтимоий фондлардаги маблағлар соҳалар бўйлаб
тақсимланади.
Бошқарув - Бошқарув жараёни ваколат доирасидаги тадбирлар ва ислоҳотларни амалга оширишни ўз ичига олади. Бунда ҳукумат идоралари ҳамда нодавлат ёки нотижорат молия ташкилотлари маблағларни самарали ҳаракатланиши устидан назорат ва кузатувни йўлга қўяди.
Тузатиш ёки созлаш - Молиявий муносабатлар жараёнида юзага келадиган тўсиқлар, муаммолар ҳамда камчиликларни доимий кузатиш ва тузатиб бориш жараёни ҳисобланади. Самарасиз деб топилган таркибий қисмларда ўзгартириш ва трансформациялар амалга оширилади.
Барқарорлаштириш - Молиявий муносабатлар жараёнини иқтисодий ривожланиш ва фаровонлик мақсадларига мувофиқлигини текшириш, кузатиш ва таъминлаш мақсадидаги ишларни ўз ичига олади. Ушбу функсия, инқирозлар даврида бирламчи аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |