Молиявий барқарорлик
Download 0.71 Mb.
|
6-mavzu МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Брокерлик фирмалари
- Омонат ва кредит уюшмалари
- Инвестиция банклари
Суғурта компаниялари
Суғурта компаниялари молиявий ҳимояни таъминлаш учун ҳар хил турдаги суғурта полисини таклиф қилишади. Масалан, суғурта компаниялари кўпинча ҳаёт, соғлиқ ва уй суғуртаси каби маҳсулотларни сотадилар. Улар суғурта мукофотларидан тушган пулни суғурта полисини қоплаш учун пулга жойлаштирадилар. Ривожлангаан давлатларда, суғурта компаниялари брокерлар ёрдамида фонд биржасида маблағлари билан иштирок этишади. Брокерлик фирмалари Брокерлар қимматли қоғозлар, масалан, акциялар, ўзаро фондлар ва облигациялар бўйича битимлар тузишда ёрдам беради. Қимматли қоғозларни сотиб олмоқчи ёки сотмоқчи бўлган одамлар битимни осонлаштириш учун брокерлик фирмаларидан фойдаланадилар. Баъзи фирмалар молиявий маслаҳатлар беришади ва маслаҳатчи сифатида ишлайдилар. Замонавий фонд биржаларида деярли барча йирик инвестициялар брокерлар воситачилиг орқали амалга оширилади. Омонат ва кредит уюшмалари Ушбу муассасалар "тежамкор институтлар" деб номланади ва камдан- кам учрайдиган бу депозитар институтлар асосан уй кредитлари ва жамғарма ҳисобларини таклиф қилишга эътибор қаратадилар. Бироқ, баъзиларида бошқа турдаги кредитлар ва ҳисоб вариантлари мавжуд бўлиб, шунинг учун улар чакана банкларга ўхшаб фаолият юритишларини кузатиш мумкин, бироқ хизмат кўлами эса банкларга нисбатан торроқ бўлади. Инвестиция банклари Инвестицион банклар капитал ва молиявий маслаҳатга муҳтож корпорациялар, ҳукуматлар ва бошқа институтлар билан ишлайди. Улар мижозлар депозитлари билан шуғулланмайди, аксинча облигациялар ва акциялар каби қимматли қоғозлар орқали молиялаштиришга ёрдам беради. Чунингдек, улар бизнесни режалаштириш ва бирлашиш каби қарорлар ҳақида маслаҳатлар беришади. Инвестиция банклари тижорат ва чакана хизмат кўрсатувчи банклардан фар қилади. Бу банклар асосан инвестиция мақсади учун фаолият олиб боради. Масалан, энг йирик инвестиция банклари сифатида қуйидаги банкларни кўрсатиш мумкин: JPMorgan Chase, Goldman Sachs, BofA Securities, Morgan Satanley, Citigroup, UBS, Credit Suisse, Deustche Bank, HSBC, Barclays Investment Bank, RBC Capital Market. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling