Қуйидагилар муробаҳа битими амалда эканлигининг шартлари ҳисобланади:
а) Сотиш предмети шариат рухсат берган, мавжуд товар бўлиши, шунингдек, ўзида моддий активни ифодалаши ва унинг сони ҳамда сифати осон аниқланиши шарт.
|
б) Молиявий муассаса товарни жисмоний ёки амалий жиҳатдан мулк қилиб олган бўлиши лозим.
|
в) Мижоз товарнинг қиймати ва устама ҳақидан бохабар этилган бўлиши шарт. Устама миқдори томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ўрнатилган бўлиши лозим.
|
Г) Муробаҳа шартномасидаги баҳо шартнома амал қилиш даври бошида бир марталик тўлов билан тўланиши мумкин, тўловлар, шунингдек, кечиктирилиши ва шартнома амал қилиш даври якунига қадар буткул ёки қисмларга бўлиб амалга оширилиши мумкин.
|
Д)Товар баҳосини шартнома амал қилиш даври мобайнида ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Қарздорнинг вазиятини осонлаштириш мақсадида тўловлар муддатини ўзгартиришга рухсат этилади.
|
|