Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?
Download 361.26 Kb.
|
Moliya(1-200). - копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- Валюта курсига таъсир этувчи омиллар.
Валюта бозорлари- бу талаб ва таклиф асосида турли хил валюталар олди-сотди қилинадиган расмий марказлардир. Яъни, валюта бозори - бу чет эл валютасини олди-сотдисини ва чет эл валютасидаги қимматбаҳо қоғозларни, ҳамда валютавий капитални инвестиция қилиш муносабатларини амалга оширувчи иқтисодий муносабатларни намоён қилувчи марказ ҳисобланади.Валюта бозори молия бозорининг муҳим ва асосий қисмини ташкил қилади
162. Валюта курсига тасир этувчи омиллар ва уларнинг моҳиятинини тушунтиринг? Валюта курсига таъсир этувчи омиллар. Валюта курсига таъсир этувчи фундаментал омилларнинг 4 турини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Хусусан: Иқтисодий омиллар. Иқтисодий омилларнинг асосийлари сифатида мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар(ЯИМ, Саноатнинг ўсиши, ишсизлик ва аҳолининг меҳнат билан бандлиги, инфляция, фоиз ставкалар ва ҳ.к.)нинг ўзгариши (1-жадвалга қаранг), мамлакатлар марказий банклари бошлиқларининг чиқишлари ва йиғилишидаги қарорлар, валюта интервентсияси, молия бозорининг валютадан ташқари бошқа бозорларидаги ўзгаришларни қайд этиб ўтиш мумкин. Сиёсий омиллар. Сиёсий омилларнинг асосийлари сифатида президент, давлат ва ҳукумат бошлиқларини сайлаш жараёни ва унинг натижалари, уларнинг истеъфога чиқиши, шунингдек, марказий банклар ёки пул-кредит сиёсати билан шуғулланувчи давлат органлари раҳбар кадрлар алмашинуви, геосиёсий тўқнашув ва инқирозларни кўрсатиш мумкин. Турли хабарлар ва кутишлар. Глобал валюта бозорида инвесторларни ҳаракатга келтирувчи шундай ибора бор, яъни “турли хабарлар, миш-миш гаплар, овозалар асосида валюталарни сотиб ол ва факт (далил, исбот)ларга асосланган ҳолда уларни сот”. Глобал валюта бозорида олтин қоидага айланган ушбу ибора, шунингдек бошқа психологик омиллар инвесторларнинг бозордаги ҳаракатини фаоллаштириши ёки сусайтириши мумкин. Форс-мажор ҳолатлари. Фавқулотда содир бўлган ҳодисалар, масалан, сув тошқини, зилзила, йирик кўламли ёнғин, турли зарарли эпидемияларни, газ ва бошқа зарраларни оммавий тарқалиши, кучли тўфон ёки довуллар ва ҳ.к.лар натижасида турли даражадаги вайронагарчиликни юзага келиши. Шунингдек, мамлакатда террористик ҳуружларни, ҳужум ва ҳаракатлари содир этилиши ҳам валюта курслари ўзгаришига ўз таъсирини кўрсатади. 163. Валюта бозори моҳияти ва турлари ва вазифаларини келтиринг? Валюта бозорларининг, асосан, 3 турини кўрсатиш мумкин, улар миллий, ҳудудий ва жаҳон валюта бозорларидир. Валюта бозорида сотиб олувчи сифатида - талаб ва сотувчи сифатида - таклиф, бир-бири билан учрашади. Сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида қатнашаётган ҳар қандай иқтисодий субъект, яъни давлат, хўжалик субъекти ёки фуқаро ўзининг молиявий қизиқишларига эга бўлади. Бу молиявий қизиқишлар бир-бири билан мос келиши ҳам, мос келмаси ҳам мумкин. Манфаатлар бир-бири билан мос келган тақдирда, валюта қимматликларини олди-сотдиси ҳақида битим тузилади. Шунинг учун, валюта бозори валюта қимматликларини сотувчи ва харидорнинг қизиқишларини намоён қилувчи ўзига хос иқтисодий инструмент ҳисобланади. Функтсионал нуқтаи назардан қараганда, валюта бозорлари ўз вақтида халқаро ҳисоб-китобларни, валюта рискларини суғурталашни, валюта захираларини диверсификатсиялашни, валюта интервентсиясини амалга оширадиган ва валюта бозорида қатнашувчиларнинг курслари ўртасидаги фарқ натижасида келадиган даромадни ўзида намоён қилади. Институтсионал нуқтаи назардан қараганда, валюта бозорлари ваколатли банкларнинг, инвестицион компанияларнинг, биржалар, брокерлик идоралари, чет эл банклари томонидан амалга ошириладиган валюта операцияларини ўзида намоён қилади. Ташкилий-техник нуқтаи назардан қараганда, валюта бозори жаҳоннинг турли мамлакатлари билан халқаро ҳисоб-китоблар ва бошқа валюта операцияларини бир-бирини ўзаро боғловчи телеграф, телефон, телекс, электрон алоқа воситалари ва шу каби коммуникация тизимлари йиғиндисини ўзида намоён қилади. Валюта бозорида сотувчи ва харидор ўртасида чет эл валютасини олди-сотди қилишда даллол бўлиб, фақатгина банклар қатнашадилар. Валюта бўлимининг асосий вазифаси бўлиб, ўзининг мижозларига маълум бир валютадаги актив ва капиталларини бошқа бир хорижий валютага конвертирлашни таъминлаш ҳисобланади. Бу жараён “нақд битим”, яъни спот операцияси ёки “муддатли битимлар”, яъни уларнинг кенг тарқалган шакли - форвард операциялари шаклида бўлиши мумкин. 164. Тўлов баланси ва уни тартибга солиш ёлларини тушунтиринг? Download 361.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling