Молиявий назорат
Уй хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган (яратиладиган, вужудга келтириладиган) ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ
Download 1.4 Mb.
|
8 Мавзу Хўжалик юритувчи субъектлар молияси
Уй хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган (яратиладиган, вужудга келтириладиган) ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ:Уй хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган (яратиладиган, вужудга келтириладиган) ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ:
Функсионал мўлжалланганлигига кўра уй хўжаликларининг молиявий ресурслари қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлиши мумкин: • жорий харажатлар учун мўлжалланган пул маблағлари-озиқовқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини (пояфзал, уст-бош) сотиб олиш харажатлари, даврий равишда истеъмол қилинадиган хизматламинг ҳақи ва ҳ.к.; • капитал харажатлар учун мўлжалланган пул маблағлари-узоқ давр фойдаланишга мўлжалланган товариар (мебел, уй-жой, транспорт воситалари) учун харажатлар, уй хўжалиги а ъзолари томонидан истеъмол қилинадиган хизматламинг (маориф, тиббий хизмат кўрсатиш) ҳақини тўлаш; • пул жамғармалари. Маълум бир даврда уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағлари суммалари уларнинг даромадлари дейилади. Энг умумий кўринишда, уй хўжаликларининг жами даромадларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: • уй хўжаликларининг натурал шаклдаги даромадлари; • уй хўжаликларининг пул шаклидаги даромадлари. Натурал даромадлар товар шаклига эга эмас ва улар ўз-аъзоларини таъминлашга мўлжалланган уй хўжалиги аъзолари меҳнатининг натижасидан иборат бўлади Турли манбалар ҳисобидан уй хўжаликларининг ихтиёрига келиб тушувчи пул маблағларининг барча суммаси пул даромадлари дейилади. Уй хўжаликлари пул д аромадларини таҳлил қилишнинг асоси аҳолининг шахсий даромадлари ҳисобланади ва улар қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади (ўлчанади): • номинал даромадлар; • эга бўлинган даромадлар; • реал даромадлар. Уй хўжаликларининг пул даромадлари турли манбалар ҳисобидан шаклланади ва уларнинг бюджетларига келиб тушади, улар: • меҳнат ҳақи; • ижтимоий тўланмалар; • тадбиркорлик фаолиятидан келувчи даромадлар; • мол-мулкдан келувчи даромадлар. Меҳнат (иш) ҳақининг таркибига қуйидагилар киради: • бажарилган ишлар баҳоси, тариф ставкалари ва мансаб окладлари бўйича иш ҳақининг ҳисобланган суммалари; • рағбатлантирувчи устама ва қўшимчалар; • иш режими ва меҳнат ш ароитлари билан боғлиқ бўлган компенсацион тўланмалар; • мукофотлар ва бир марталик рағбатлантирувчи тўланмалар; • ҳар йиллик ва қўшимча меҳнат та ътилларини тўлашлар; • сафар харажатлари; • берилган махсус кийим-бош ва махсус овқатланишнинг қиймати; • ва бошқалар. Уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилар бўйича классификация қилинади: • даврийлик нуқтаи назаридан; • харажатларнинг турлари бўйича; • харажатларнинг функционал мўлжалланганликка боғлиқлигига кўра; • мажбурийлик даражаси бўйича; • тўловламинг автономлилик характерига кўра; Даврийлик нуқтаи назаридан уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагиларга бўлинади: • қисқа муддатли харажатлар; • о ърта муддатли харажатлар; • узоқ муддатли харажатлар. Харажатларнинг туриари (коъринишлари) бо йича уй хўжаликларининг харажатлари қуйидагилардан таркиб топади: • жорий харажатлар; • капитал харажатлар. Уй хўжаликларининг харажатлари функционал мўлжалланганлигига кўра қуйидагилардан иборат: • шахсий истеъмол харажатлари; • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар; • пул тўпланмалари ва жамғармалар. Download 1.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling