- Ягона банк тизими – бу мамлакатдаги барча молиявий тизимлар Шариатга мос келиши кераклигини билдирса, икки йўналишга эга банк тизими эса мамлакатда ҳам Ислом, ҳам анъанавий молия муассасаларининг бир вақтнинг ўзида (яъни ёндош равишда) фаолият юритишини англатади. Покистон, Судан ва Эрон ягона банки тизимини танлади
- Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Баҳрайн давлатлари икки йўналишга эга банк тизимини босқичма-босқич жорий этишга киришишди.
Ягона ёки Икки томонлама банк тизими(1980)
2001 йилда дунёнинг энг нуфузли молия муассасалари ташкил этилди: Юқоридаги муассасаларни ташкил этишдан асосий мақсад, Ислом молияси саноатини самарали назорат қилиш, шаффофлик ва бозор тартибларини жорий қилиш орқали қонуний асосга эга, мустаҳкам ва барқарор тизимни шакллантириш, бошқариш ва тартибга солиш эди. Шунингдек, улар Ислом молия муассасаларининг нафақат Шариат тамойилларига ва ички қонунчилик талабларига мос келишини, балки Шариат тамойилларига зид бўлмаган жаҳон андозаларига ҳам мувофиқ ишлашини таъминлашга ҳаракат қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |