Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
3
 Муҳаммад Йунус Хаджа б. Муҳаммад Амин-Хаджа. Туҳфа-йи Таиб // Islamic Area Studies Project Central 
Asian research Series –Ташкент-Токио. 2002. -№ 6. -С.1.
 


22 
ҳолни бошқа нашрларда, хусусан «Ўзбекистоннинг янги тарихи» 
мажмуасининг биринчи китобида, мактаб дарсликларида, бадиий 
адабиётларда ҳам кўриш мумкин.
1
Мустақиллик йилларида яратилган асарлар орасида алоҳида 
муҳим ўринга эга бўлган «Ўзбекистоннинг янги тарихи» китобининг 
«Туркистон чор Россияси мустамлакаси даврида» номли биринчи 
қисми кейинги йилларда яратилган салмоқли асарлардан биридир. 
Асарда кўплаб қимматли маълумотлар архив манбалари ҳамда қўлёзма 
манбаларга асосланганлиги унинг илмий қимматини янада оширади. 
Бироқ айрим ҳолларда аниқлик талаб этиладиган маълумотлар ҳам 
учрайди. Масалан, муаллифлар Алиқули Амирлашкарнинг М.Черняев 
билан сулҳ борасида олиб борган алоқалари хусусида сўз юритар 
эканлар, унинг айрим мулоҳазаларини Муҳаммад Юнус Тоиб асарига 
асосланган ҳолда, «…бул тараф Ўрунбурх, ул тараф Симфулод 
(Симферопол) ва Шомғача олур эрдук…», - тарзида келтириб ўтадилар. 
Бундан «Симферополдан Шомғача» сўз борганлиги ҳақида маъно 
келиб чиқади. Бироқ бу сўз қўлёзмада Шом (Сурия – З.И.) тарзида эмас, 
балки Шамай (Семипалатинск (Семей) – З.И.) тарзида ёзилган. Бундан 
келиб чиқадики, Алиқули Амирлашкар бу ерда Симферополдан 
Суриягача эмас, балки Россия империясининг жанубий ҳудудлари, 
Симферополдан Семипалатинсккача бўлган ҳудудларни кўзда тутган.
2
Тарихчилар билан бир қаторда бадиий адабиёт соҳасида қалам
тебратувчи адиблар ҳам бу масалага тўхталиб ўтганлар. Жумладан, 
Тоғай Мурод ва Аббос Саид
3
ўз асарларида фақат биргина жойда 
Алиқули Амирлашкар номини тилга олсалар, қирғиз адиби Тўлаган 
Қосимбеков ўзининг «Синган қилич» романида Алиқули Амирлашкар 
шахсини тасвирлашга ҳаракат қилади.
4
Юқоридагилардан кўринадики, келтириб ўтилган асарларда 
муаллифлар Алиқули Амирлашкар фаолияти ва ҳаётига махсус 
тўхталиб ўтмаганлар ва бу масалани алоҳида тадқиқот объекти 
сифатида тадқиқ этмаганлар. Уларда Алиқули Амирлашкар шахси 
билан боғлиқ бўлган у ёки бу масалани ёритиш билан чекланилган
бироқ маълумотлар таҳлил этилмаган. Ушбу монографияда бу 
1
Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакаси даврида. -Т.: Шарқ. 
-1998; Бобобеков Ҳ, Содиқов Ҳ, Раҳимов Ж. Ўзбекистон тарихи. -Т.: Ўқитувчи. -1994;
Раҳимов Ж. 
Ўзбекистон тарихи. -Т.: Ўқитувчи. -1999; Қосимбеков Т. Синган қилич. Т.: Адабиёт ва санъат нашр.
1980. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар. -Т.: Шарқ. 1997. Аббос Саид. Беш кунлик дунё. -Т.: Шарқ, 
1996. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling