Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,29-й.ж. 141-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
3
ЎзР МДА. 715-ф.,1-р.,29-й.ж. 141-в.
 


63 
Кейинчалик Алиқули Амирлашкарнинг ҳам Хива хонлиги билан 
музокаралар олиб борганлиги манбаларда қайд этилган. Бироқ бу 
музокаралар ҳам охиригача етказилмади. Бу ҳақда генерал-майор 
М.Г.Черняевнинг ахборотларидан бирида қайд этилган: - “...бизнинг 
илғорларимиз томонидан Хива хонлигининг элчиси асир олинди. Бу 
элчи ҳали Алимқул ҳаётлик вақтидаёқ

Қўқон хонлигига юборилган 
экан. Мен элчини ўз ҳоҳишига кўра Перовский форти орқали Хивага 
қайтариб юбордим”.
2
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Алиқули 
Амирлашкар Қўқон хонлигининг ички сиёсий аҳволини яхшилашга 
уриниш билан бир қаторда ҳорижий давлатлар билан мустаҳкам 
алоқалар ўрнатишга интилди. Бу билан у ўзининг дипломатик ҳамда 
сиёсий алоқалар соҳасидаги фаолиятини ҳам намоён эта олган эди. 
Шулардан келиб чиққан ҳолда Алиқули Амирлашкарнинг ички ва 
ташқи сиёсий масалалардаги дипломатик алоқаларни олиб боришдаги 
фаолиятини уч қисмга бўлишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 
Биринчидан, Қўқон хонлигининг ички сиёсий барқарорликка 
эришиши йўлида олиб борилган дипломатик алоқалар. Алиқули 
Амирлашкар давлат тепасига келиши биланоқ маҳаллийчилик ва 
тарафкашлик оқибатида сиёсий жиҳатдан тарқоқ ҳолга келиб қолган 
хонликни бирлаштиришга ва ягона мақсад сари йўналтиришга ҳаракат 
қилди. Бу мақсад тахт учун ўзаро курашларга барҳам бериш, тахт 
атрофида барча кучларни жипслаштириб, чор босқинчиларидан 
хонликни муносиб ҳимоя қилишдан иборат эди. Бу тадбирлари орқали 
Алиқули Амирлашкар парокандаликка учраб бўлган уруғ ва қабила 
бийлари, ботирбошилар ва амалдорларни мумкин қадар Қўқон тахти 
атрофида бирлаштиришга умид қилади. 
Алиқули Амирлашкар бир қанча беклар ва додҳоҳлар, уруғ ва 
қабила бийларига хонликка садоқат билан хизмат қилиш ҳамда 
душманга қарши курашда бирлашишга даъват этувчи мактублар 
жўнатади. Шундай мактублардан бири қирғизларнинг Сарибағиш 
қабиласи, Тинай уруғидан бўлган Жонтой Қорабековга жўнатилган эди. 
Унда жумладан шундай дейилади: -“... қариндошлик туйғуси билан 
умид қиламизки, сиз олдинги қилган гуноҳларингиз учун (Жонтой 
руслар билан алоқа ўрнатганлиги учун давлатга хиёнат қилганликда 
айбланган эди – З.И.) қўрқмасдан ҳузуримизга келасиз. Чунки, сафар 
1
М.Г.Черняев ўз ахборотномасини 1865 йил 11 июнда юборган бўлиб, бу вақтда Алиқули Амирлашкар 
ҳаёт эмас эди.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling