Мш меҳнат шартномаси


Иш вақти ва дам олиш вақти


Download 28.11 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi28.11 Kb.
#1572477
1   2   3   4
Bog'liq
Меҳнат шартномаси шаблон

5. Иш вақти ва дам олиш вақти
5.1. Ходимга___ соат давомийлик билан ________ иш ҳафтаси белгиланади.
Дам олиш кунлари ______________ бўлади.
5.2. Ходимга давомийлиги 18 иш куни бўлган ҳар йили асосий ҳақ тўланадиган таътил берилади. Ходимда унинг ушбу Иш берувчида узлуксиз иши олти ой тугаши билан биринчи иш йили учун таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келади. Томонларнинг келишуви бўйича ва ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ Ходимга ҳақ тўланадиган таътил олти ой ўтганидан кейин тақдим этилиши мумкин. Иккинчи ва кейинги йиллар учун таътил таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида тақдим этилиши мумкин.
5.3. Ходимга оилавий шароитлар ва бошқа узрли сабабларга кўра унинг ёзма аризасига биноан иш ҳақи сақланмаган таътил берилиши мумкин. Кўрсатилган таътилнинг давомлилиги Томонларнинг келишувига кўра ва ЎзР меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
6. Меҳнат шартномаси томонларининг жавобгарлиги
6.1. Иш берувчи ва Ходим ЎзР қонун ҳужжатлари, Иш берувчининг маҳаллий норматив актлари, ушбу меҳнат шартномасида ўрнатилган, ўзига олган вазифа ва мажбуриятларни бажармаган ёки муносибдаражада бажармаганида жавобгарликни зиммаларига оладилар.
6.2. Интизомий ҳаракатни содир этганлик учун, яъни Ходим томонидан унга юклатилган меҳнат мажбуриятларини уни айби бўйича бажармаган ёки муносиб даражада бажармаганида Ходимга ЎзР Меҳнат кодексида назарда тутилган интизомий жазо қўлланилиши мумкин.
6.3. Иш берувчи ва Ходим меҳнат қонун ҳужжатларида ва бошқа қонунчилик актларида назарда тутилган тартибда ва ҳолатда моддий ҳамда юридик жавобгарликнинг бошқа турига жалб қилиниши мумкин.
7. Меҳнат шартномасининг ўзгариши ва тўхтатилиши
7.1. Мазкур меҳнат шартномасининг Томонларидан ҳар бири бошқа Томон олдига Томонлар келишувига кўра, меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланувчи қўшимча битим расмийлаштириладиган меҳнат шартномасини тўлдириш ёки бошқа ўзгартиришлар тўғрисидаги масалани қўйишга ҳақли.
7.2. Қуйидаги ҳолатларда ҳам Томонларнинг келишувига кўра, ушбу меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
Томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва манфаатларига дахлдор қисмида ЎзР қонун ҳужжатларини ўзгартиришда, шунингдек, Иш берувчининг маҳаллий норматив актларини ўзгартиришда; ЎзР Меҳнат кодексида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
7.3. Иш берувчи томонидан мазкур меҳнат шартномасининг шартлари меҳнатнинг ташкилий ёки технологик шартларини ўзгариши билан боғлиқ сабаблар бўйича ўзгартирилганида (меҳнат вазифаларини истисно қилганда) Иш берувчи бу ҳақда Ходимни ёзма равишда улар ўзгаргунига қадар камида икки ой олдин хабардор қилиши шарт. Ташкилотнинг тугатилиши, ташкилот ходимлари штати ёки миқдорининг қисқартирилиши Ходимни бўшатишдан камида икки ой олдин шахсан ва имзоси билан огоҳлантириши шарт.
7.4. Мазкур меҳнат шартномаси 2019 йил 31 декабрига қадар амал қилади.
Томонлар фақат ЎзР Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида ўрнатилган асосларга кўра ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Download 28.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling