Мш меҳнат шартномаси
Download 28.11 Kb.
|
Меҳнат шартномаси шаблон
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Умумийқоидалар
- 2. Ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
________ МШ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
Директор____________ шахсида келгусида «Иш берувчи» деб номланадиган _____________________________________ бир томондан, келгусида «Ходим» деб номланадиган ____________________________________________________, бошқа томондан, биргаликда эса «Томонлар» деб номланувчилар қуйидагилар тўғрисидаги ушбу меҳнат шартномасини туздилар: 1. Умумийқоидалар 1.1. Ушбу меҳнат шартномасига кўра Иш берувчи Ходимга _____________лавозими бўйича иш тақдим этади, Ходим эса кўрсатилган ишни мазкур меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ шахсан бажариш мажбуриятини олади. 1.2. Ходим Иш берувчи ташкилотнинг маъмурий бўлимига ____________ ишга қабул қилинади. 1.3. Ходимнинг иш жойи – _____________________________ 1.4. Ушбу меҳнат шартномаси бўйича иш Ходим учун _______(асосий, ташқи (ички), ўриндош) ҳисобланади. 1.5. Мазкур меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилади. 1.6. Мазкур меҳнат шартномаси шартноманинг 1.7-бандида белгиланган Ходим ишга қўйилган кундан бошлаб кучга киради. 1.7. Ишни бошлаш санаси –___________________ 1.8. Ходимни топширилган ишга мувофиқлигини текшириш мақсадида _________ давом этадиган синов муддати белгиланади. 2. Ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 2.1. Ходим қуйидаги ҳуқуқларга эга: 2.1.1. Ушбу меҳнат шартномасида шартланган ишнинг унга тақдим этилиши. 2.1.2. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норматив талабларига мувофиқ хавфсизлик ва меҳнат шаротини таъминланиши. 2.1.3. Бажарилган ишнинг малакавийлиги, мураккаблиги, миқдори ва сифатига мувофиқ равишда иш ҳақининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда тўланиши. 2.1.4. Иш жойида меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси талаблари тўғрисидаги тўлиқ ва ишончли маълумот. Ходим мазкур меҳнат шартномаси, ЎзР меҳнатга оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга. 2.2. Ходим: 2.2.1. Ўзининг мазкур меҳнат шартномаси ва лавозим йўриқномаси билан унга юкланган меҳнат мажбуриятларини виждонан бажариши. 2.2.2. Иш берувчида амал қиладиган меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига, Ходимнинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, Иш берувчининг Ходим меҳнат шартномасини имзолашдан олдин танишгани ҳақида имзо қўйган бошқа маҳаллий норматив актларига риоя қилиши. 2.2.3. Меҳнат интизомига амал қилиши. 2.2.4. Иш берувчининг мулкига, шу жумладан, агар Иш берувчи бу мулкни сақланишига жавобгарликни зиммасига олган бўлса, Иш берувчида бўлган учинчи шахслар мулкига ва бошқа ходимлар мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши. 2.2.5. Иш берувчининг мулки (шу жумладан, агар Иш берувчи бу мулкни сақланишига жавобгарликни зиммасига олган бўлса, Иш берувчида бўлган учинчи шахслар мулкига) ва бошқа ходимлар мулкининг сақланганлиги, одамлар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солувчи вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида бевосита раҳбарига ёхуд Иш берувчига зудлик билан хабар бериши шарт. Ходим ЎзР меҳнатга оид қонун ҳужжатлари ва мазкур меҳнат шартномаси ҳамда лавозим йўриқномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт. Download 28.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling