Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
biogeografiya asoslari
Экологик ниша Биогеоценоздаги барча тур популяциялари органик моддаларни
ҳосил қилувчи, истеъмол қилувчи ва тўпловчилар сифатида фаоллик кўрсатади. Биогеоценозда турларнинг бундай фаоллик кўрсатиши экониша деб аталади. Ч. Элтоннинг таърифига кўра, экониша турнинг тирик организмлар орасида тутган ўрни, унинг озуқа ва душманларга бўлган муносабатидан иборат. Экониша ҳудудий маънода қаралмай, балки биоценозда организмларнинг функционал ҳолатини ифодалайди. Бирор тур (популяция) нинг у ѐки бу эконишага мансуб эканлиги аввало ушбу организмнинг озиқланиш характери, озуқани топиши кабиларга боғлиқ. Масалан, ҳар қандай яшил ўсимлик биогеоценозда бир неча эконишаларнинг ҳосил бўлишида иштирок этади. Улар орасида илдиз, баргларнинг тўқималари билан озиқланувчи ѐки гуллари, мевалари, илдиздан ажралиб чиқадиган моддалар билан озиқланувчи турлар бўлиши мумкин. Ҳар бир экониша турлар таркиби хилма-хил бўлган организмлар гуруҳини бирлаштиради. Масалан, илдиз билан озиқланувчиларга нематодлар, баъзи бир қўнғизларнинг личинкалари кирса, ўсимлик ширасини сўрувчи эконишага эса ўсимлик битлари ва қандалалар киради. Юқоридаги эконишалар ҳам ўз навбатида майда бирликларга бўлиниб кетиши мумкин. Даштлардаги биоценозларда кўпчилик ҳайвонлар ўт ўсимликлар билан озиқланади. Булар туѐқлилар (отлар, қўйлар, антилопалар, сайғоқлар), кемирувчилар, суғурлар, юмронқозиқлар ва кўпчилик сичқонсимонлардир. Уларнинг ҳаммаси ўтхўр ҳайвонлар бўлсада, доимо ўт ўсимликлар қопламининг турли қисмларини истеъмол қилади. Масалан, 39 тўѐқлилар бўйи баланд тўйимли ўтларни танлаб олади, шу ернинг ўзида яшовчи суғурлар туѐқлилар истеъмол қилмаган ўтлар билан озиқланади. Юмронқозиқ каби бир оз кичикроқ ҳайвонлар эса ўтўсимликлар қоплами анча эзилган ва туѐқлилар, суғурлардан қолган ўтларни йиғади. Шундай қилиб, жамоадаги ушбу уч гуруҳдаги ўтхўр ҳайвонлар ўртасида ўт ўсимликлар биомассасидан фойдаланиш тартиби ва чегараси келишиб олинган десак бўлади. Бу ерда бир экониша иккинчисини тўлдиради, натижада биомассадан тўлиқ фойдаланиш кузатилади. Табиатда баъзан турларнинг бир эконишадан иккинчисига кўчиб ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса биогеоценоздаги шароитнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, мосланиш характерига эгадир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling