Мтм раҳбарлари учун саволлар


Download 318 Kb.
bet15/24
Sana28.10.2023
Hajmi318 Kb.
#1730991
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
atestatsiya savol javoblari

Ж: Педагогларнинг малака оширишида методик иш турларига қуйидагилар киради:

  • Педагогик кенгаш;

  • Тиббий-педагогик кенгаш;

  • Маслаҳатлар;

  • Семинарлар;

  • Жамоа бўлиб кузатув;

  • Ўзаро ташриф;

  • Ўз устида ишлаш;

  • Метод бирлашмаларда иштирок этиш;

  • Илғор иш тажрибани ўрганиш;

  • Малака оширишдан кейинги ишла;

  • Август кенгашлари;

  • Методик кенгашлар.



  1. Мактабгача таълим муассасидаги назорат-текширув турларини айтинг.

Ж: - Тезкор, огоҳлантирувчи, эпизодик, мавзули, қиёсий, умумий (фронтал),


  1. Мактабгача таълим муассасасида қайси назорат-текширув тури педагогик кенгаш муҳокамасига қўйилади?

Ж: умумий (фронтал), мавзули, қиёсий текширув турлари педагоги кенгаш муҳокамасига қўйилади.


  1. Мактабгача таълим муассасасининг оила билан ҳамкорлик иш шакллари?

Ж:

  • Оилага ташриф;

  • Очиқ эшиклар куни”;

  • Гуруҳли ва якка суҳбатлар;

  • Маслаҳатлар;

  • Ёш оналар мактаби”;

  • Ота-оналар университети”;

  • Ота-оналар почтаси;

  • Умумий ва гуруҳлардаги ота-оналар йиғилишлари;

  • Кўргазма ва кўрик танловлар;

  • Маслаҳат марказлари.



  1. Мактаб ва мактабгача таълим муассасасининг ҳамкорлик иш шакллари.

Ж: 1.Ташкилий ишлар: Мактабнинг бошланғич синфи ва мактабгача таьлим муассасасининг мактабга тайёрлов гуруҳининг таълимий жараёнлари ва байрамларга ўзаро ташрифлар;
2. Методик ишлар: Муассасалар педагоглари (ўқитувчи, тарбиячи, психолог, дефектолог)нинг ўзаро ҳамкорлиги, суҳбатлар, маслаҳатлар, мактаб бошланғич синф ўқитувчиларининг мактабгача таьлим муассасасидаги педагогик кенгашлардаги иштироки, биринчи синф ўқувчиларининг мактабга мослашуви ҳамда ўзлаштириш мониторингини ўтказиш..

  1. Мактабгача таълим муассасасида мониторинг қилиш тизими.

Ж: Мактабгача таьлим муассасасида мониторинг тизими- бу кузатув, таҳлил ва натижалар бўйича хулоса чиқариш.


  1. Мактабгача таълим муассасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар.

Ж: Мактабгача таьлим муассасасида “Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ташкил этилади. Муассасада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил жамоанинг умумий касаба уюшмаси йиғилишида сайланади. Муассаса раҳбари томонидан меҳнатни муҳофаза қилувчи вакил тайинлаш ҳақида буйруқ чиқаради, ушбу буйруқда хизмат кўрсатиш хоналари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссия аьзолари таркиби, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текшириш бўйича комиссия тузилади. Муассаса раҳбари касаба уюшма қўмитаси раиси билан ҳамкорликда меҳнат хавфсизлиги бўйича йўриқномалар: “Кириш йўриқномаси”, “Иш жойида техника хавфсизлигини таьминлаш” бўйича йўриқномаларни биргаликда ўтказиш ва назорат қилишга мажбур.



  1. Мактабгача таълим муассасасида ёзги соғломлаштириш ишларини ташкил этиш?

Ж: Буйруқ чиқариш, чора-тадбирлар ва кўнгилочар соатлар режасини тузиш, машғулотлар ва кун тартибига мавсум талабларига мос ўзгартишлар киритиш;



  1. Мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилинишида кимларга имтиёз берилади ?

Ж: - 1-2 гурух ногиронларига;
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling