Муаллифи девонхона мудири А. Махаматов


Download 26 Kb.
Sana31.12.2022
Hajmi26 Kb.
#1073565
Bog'liq
Пресс Релиз 21-сонли мактаб (1)


Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири А.Махаматов, Пайариқ туман Халқ таълими бўлимига қарашли 21- мактаб ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30-йиллигини кенг нишонлаш юзасидан давра суҳбати ўтказди.

Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг девонхона мудири А.Махаматов, ўқувчи ёшларга Конституция сўзининг маъносини ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги кенг кўламли ислоҳатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори эканлигини, ҳалқимиз инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилганлигини тушунтириб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий пиринципларини ҳамда шу вақтга қадар неча маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлигини мактаб ўқувчиларига тушутириб, уларнинг Конституция бўйича билим ва кўникмаларини яна бир бор оширишга кўмаклашди.


Муаллифи девонхона мудири А.Махаматов
Download 26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling