Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Download 38.41 Kb.
bet1/7
Sana02.06.2024
Hajmi38.41 Kb.
#1840037
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
clTSebpmuBNVoEBeVCnjAqQDovWJWjYeaynFtcca

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети

3-мавзу. МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДИНЛАРИ

(шомонлик, тангричилик, зардуштийлик, монийлик, яҳудийлик)

Тошкент – 2020 йил

Режа:

  • Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари: шомонлик, тангричилик, зардуштийлик, монийлик.
  • Яҳудийлик. Бухоро яҳудийлари жамоаси тарихи.

Таянч тушунчалар:

  • Шомонлик, Тангри, Эрлик, Умай, Жумай, Олқиш, Ахурамазда, Ахриман, Зардушт, Авесто, Фраваши, Ясна, Яшт, Видевдат, Висперад, Моний, яҳудийлар.

Марказий Осиё халқлари қадимги диний эътиқодлари

  • Марказий Осиё ўзининг географик ва геосиёсий жойлашуви туфайли турли маданиятлар ва цивилизацияларнинг тўқнашув нуқтасига айланди. Осиё қитъасининг Каспий денгизи ва Орол-Иртиш сув ҳавзаларидан то ҳозирги Покистон ва Ҳиндистонгача бўлган катта қисмини эгаллаган минтақа - Марказий Осиё халқларининг тарихий илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ушбу халқлар ҳақидаги ёзма маълумотлар юнон манбалари ва милоддан аввалги VI-IV асрларга оид қадимги эрон ва хитой ёзувларида учрайди.

Шомонлик

  • Шомонлик ёҳуд сеҳргарлик (“шомон” сўзининг тунгус тилидаги маъноси “сеҳргарлик”). Сеҳргарлик (афсун, магия) реал натижалар олиш учун илоҳий кучларга таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган ритуал урф-одатлар мажмуасидир.
  • Шаманлар ва афсунгарлар жазавали ва асабий кишилар бўлиб, одамлар уларни руҳлар билан мулоқотда бўлиш, уларга жамоанинг умид ва ниятларини етказиш, уларнинг иродасини талқин қилиш қобилиятига эга эканлигига чуқур ишонганлар.
  • Марказий Осиё халқлари ҳаётида шомонлик анъаналари нафақат қолоқ дунёқараш шакллари шароитида, балки маданий-тарихий ривожланган жамиятда ҳам яшовчанлигини яққол намоён этади.
  • Марказий Осиё халқларида шомонлик реликтлари турли кўринишларда кузатилади. Халқ орасида турли кўринишдаги беморларни даволаш “дуохонлик” билан бошланиб, касални тол навдалари билан «уриш» орқали амалга оширилади. Бунда тол новдалари қирқта бўлиши керак. Шу каби маросимнинг яна бир тури - «кинна», яъни бемор танасидан касални ҳайдашнинг алоҳида усулидир.

Download 38.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling