Муҳаммад ал-хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари
Download 3.44 Mb. Pdf ko'rish
|
KIBER XAVFSIZLIK MUAMMOLARI VA ULARNING (1)
17 Adabiyotlar 1. Vijay Kumar Sharma, Vishal Shrivastava. A steganography algorithm for hiding image in image by improved lsb substitution by minimize detection. Journal of Theoretical and Applied Information Technology 15th February 2012. Vol. 36 No.1. 2. Anwar H. Ibrahim, Waleed M. Ibrahim. Text Hidden in Picture Using Steganography: Algorithms and Implications for Phase Embedding and Extraction Time. International Journal of Information Technology & Computer Science (IJITCS) (ISSN No : 2091-1610) Volume 7 : No : 3 : Issue on January/February, 2013. 3. T. Morkel, J.H.P. Eloff, M.S. Olivier. An overview of image steganography. Proceedings of the Fifth Annual Information Security South Africa Conference (ISSA2005), Sandton, South Africa, June/July 2005. АХБОРОТ МАКОНИ МОНИТОРИНГ ТИЗИМИ КОМПОНЕНТЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ МЕТОДИ Д. Қиличев 1 , О. Досумбетов 1 1 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали Ахборот макони мониторинг тизимини қуриш хавфсизликни ички таҳдидлар манбасини излаш мақсадида бажарилади ва бу тизим компонентларини сони жойлаш ўринларини аниқлашни талаб этади. Энг муҳим ва кўп сонли компонентларга сенсорларни кўрсатиш ўринли бўлади. Ахборот маконини катта сондаги сенсорлар билан тўйинтириш мониторинг тизимини нархини сезиларли ошиб кетишига олиб келади. Бошқа томондан, уларнинг сонини қандайдир қийматга нисбатан камайиши мониторинг ахборотини йиғиш ва ишлаш вақтини ошиб кетишига келтиришга қодир. Бундай вазиятда сенсорни ахборот маконида жойлаштириш масаласини ечиш зарурияти пайдо бўлади. Бу масала қарорларни дискрет маконли жойлаштиришни классик масалаларига тўпламни ўрнини тўлдириш ҳақидаги масалага яъни айрим объектларни жойлаш сони ва жойларини аниқлашга тегишлидир. Унинг шакллантирилиши қуйидаги кўринишда бўлади: топинг min 𝐶 = 𝛴 𝑗=1 𝑛 𝑐 𝑗 𝑓 𝑗 (1) чегараланганда ∑ 𝑘 𝑖𝑗 𝑓 𝑗 ≥ 1 𝑛 𝑗=1 , 𝑖 = 1 … 𝑚, (2) 𝑓 𝑗 = (0,1), 𝑗 = 1 … 𝑛. (3) бу ерда 𝑘 𝑖𝑗 – ўрнини тўлдириш коэффициенти, агар ахборот маконини 𝑖 – узели 𝑗 – минтақада жойлашган бўлса 𝑘 𝑖𝑗 = 1, акс ҳолда 𝑘 𝑖𝑗 = 0 бўлади; агар 𝑗 – минтақада қандайдир сенсор жойлашган бўлса 𝑓 𝑗 = 1, акс ҳолда 𝑓 𝑗 = 18 0 бўлади. Кўрилган чегаралаш 𝑚 – узеллардан ҳар бири маъсулият минтақасига тушиши, ҳеч бўлмаганда 𝑛 – сенсорлардан бирига. Бу ҳолатда мақсад шундан иборатки, узелларни маъсуллик минтақасига минимал харажатлар билан тушишини таъминлашдан иборат, яъни 𝑐 𝑗 – сенсорни 𝑗– минтақада жойлаш харажатлари. Бунда 𝑖 – узел 𝑗 – сенсорни маъсуллик минтақаси билан “қопланган” ҳисобланади, агар 𝑗 – сенсор томонидан 𝑖 – узелдан ахборот олиш вақти қандайдир 𝑡 0 яъни 𝑡 𝑖𝑗 ≤ 𝑡 0 рухсат этиладиган қандайдир қийматдан ошиб кетмаса. Кўриб чиқилаётган масала бутун сонли чизиқли дастурлаш масаласи ҳисобланади. Лекин уни ечиш учун қатор методлар ишлаб чиқилган, масалан тушунарсиз кўриб чиқиш методи, текислик билан кесишув методи, чиқариб ташлаш методи ва эвристик методлар. Одатда объектларни жойлаштириш муаммоларини ечишда тўпламни ўрнини тўлдириш ҳақидаги масала аксарият истеъмолчилар эҳтиёжларини қондирадиган кўрсатилган истеъмолчилар эҳтиёжларини қондирадиган кўрсатилган объектларни минимал сонини аниқлашдан иборат бўлади. Бу ҳолда (1–3) масала тўлиқ ўрнини тўлдириш ҳақидаги масалага келтирилади. Бунинг учун 𝑐 𝑗 = 1, 𝑗 = 1 … 𝑛 деб ҳисобланади. Ўрнини тўлдириш тўғрисидаги масалани ечимини умумий қўйилишида тўплам қандайдир фойдаланувчиларнинг берилган тўплами эҳтиёжларини қондириш (ўрнини тўлдириш) учун зарур сенсорларни минимал сонини аниқлашдан иборат. У ҳолда ечилаётган масала тўлиқ ўрнини тўлдириш ҳақидаги масала бўлиб ҳисобланади. Амалиётда ҳар доим ҳам тармоқда сенсорларни шундай сонини жойлаштириш мумкин бўлмайди, қайсики барча узелларни эҳтиёжларини қондириш (масалан мониторинг тизими нархига чегара қўйиш) сабабли. Одатда сенсорларнинг реал сони фақат қандайдир узеллар қисм тўпламини қондиришга қодир. У ҳолда қисман ўрнини тўлдириш тўғрисида сўз юритиш мақсадга мувофиқдир. Агар тўлиқ ўрнини тўлдириш ҳақидаги масала барча узеллрни эҳтиёжлари ўз вақтида қондирилганда сенсорларни минимал сони ва жойлаштириш ўрнини аниқлашдан иборат, у ҳолда қисман ўрнини тўлдириш ҳақидаги масала максимал сонли узеллар эҳтиёжлари бир вақтда қондирилганда берилган сенсорларни жойлашни аниқлаш билан боғлиқ бўлади. Бу масаланинг математик тавсифи қуйидаги кўринишда бўлади: топинг max 𝑍 = ∑ max 𝑘 𝑖𝑗 𝑓 𝑖 , 1 ≤ 𝑗 ≤ 𝑛, 𝑚 𝑖=1 (4) чекланганда ∑ 𝑓 𝑗 ≤ 𝐾, 𝑛 𝑗=1 (5) 𝑓 𝑗 = (0,1), 𝑗 = 1 … 𝑛. (6) бу ерда: 𝐾 – жойлаштирилиши керак бўлган сенсорларнинг максимал сони. 19 Ифодада max 𝑘 𝑖𝑗 𝑓 𝑖 – мақсадли функция ахборот маконининг узелининг қандайдир ўринда жойлашиши биттадан ортиқ сенсор билан тўлдирилса, у ҳолда 𝑍 ни ҳисоблашда 𝑘 𝑖𝑗 ни фақат максимал катталиги ҳисобга олинишини билдиради. Чегаралаб жойлаш учун бу энг яхши ҳолатда 𝐾 сенсорлар қўллаш мумкинлигини кўрсатади. Агар 𝑍 𝑚 – узеллар сонига тенг бўлса, бу 𝐾 катталик етарлича катта эканлигини барча истеъмолчилар (узеллар) қондирилган бўлишлигини англатади. Шундай қилиб, тўлиқ ўрнини тўлдириш тўғрисидаги масала турли қийматлари учун қисман тўлдириш тўғрисидаги масалага келтирилиши мумкин. Бу ҳолатда (4–5) масалани 𝐾 катталикни энг кичик қиймати билан 𝑍 = 𝑚 бўлганда, тўлиқ ўрнини тўлдириш тўғрисидаги масалани оптимал ечими бўлади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling