Битирув малакавий ишининг долзарблиги ахборот технологияларининг жадал ривожланиши натижасида маълумот алмашинувчи томонларнинг ҳақиқатдан узи эканлигини тасдиқлаш долзарб вазифа ҳисобланади. Идентификация ва аутентификациялаш криптография соҳасининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланиб, криптобардошли протокол ва алгоритмларни ишлаб чиқиш, тармоқда криптопараметрларни ўзгаришсиз алмашиш маълумотларнинг бутунлиги, тўлиқлиги ва махфийлигини таъминлашнинг асосини ташкил қилади.
Шунингдек, нутқни таниш алгоритмларини таҳлил қилиш, нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини ва тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, ҳамда яратилган дастурий таъминотни амалий синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Битирув малакавий ишининг мақсади ва вазифалари сифатида қуйидагилар вазифалар танлаб олинди:
криптография ва криптоанализнинг асосий тушунчалари, мақсад ва вазифаларини ўрганиш;
идентификация ва аутентификациялашнинг асосий тушунчалари, факторлари, классификацияси ва тармоқда конфиденциал маълумот алмашиш усулларини ўрганиш;
нутқни таниш алгоритмларини таҳлил қилиш;
нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини яратиш;
тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;
амалий синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Битирув малакавий ишининг объекти ва предмети идентификацияни таъминловчи ва калитларни тарқатиш протоколлари асосини ташкил қилувчи симметрик ва асимметрик шифрлаш алгоритмлари ёрдамида конфиденциал маълумот алмашувчи томонлар идентификациясини таъминловчи протоколларининг ва нутқни таниш алгоритмларини назарий таҳлил қилиш, нутқни таниш маълумотлар базаси структурасини ва тизим фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, ҳамда яратилган дастурий таъминотни амалий синовдан ўтказиш ҳисобланади.
Битирув малакавий ишининг методологик ва назарий асослари ушбу битирув малакавий иши идентификашия ва калитларни тарқатиш протоколлари назарияси, тармоқ ва ахборот хавфсизлиги, идентификация ва аутентификация соҳасидан келтирилган адабиётлар ва мақолалардан кенг фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |