Муаммоли маруза матни молия фанидан
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Moliyа
Давлат кредити бу шундай пул муносабатлар тартибики, унда давлат қарздор бўлиб, қарз берувчи бўлиб эса юридик ёки жисмоний шахслар майдонга чиқадилар. Давлат кредити биринчи марта капиталнинг дастлабки жамғарили даврида яъни XVI-XVIII асрда пайдо бўлган эди. Европа йирик мамлакатларнинг харбий юришлари орқали давлат харажатлари, хазинага тушадиган солиқлардан анчагина кўпайиб кетди. Харажатларнинг даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредити дастак бўлиб хизмат қилганди. Хозирги замон ривожланган давлатларида эса давлат кредити ўзининг энг юқори даражасига кўтарилди, чунки зозир давлатларнинг харажатлари ўсиб бормоқда, уни қоплаш учун давлат доим солиқ билан биргаликда давлат кредитига мурожаат қилади. Айниқса давлат кредити каби даромадлар хисобига бюджет камоматини қоплаш жараёнида кўпроқ мухтожли сезилади. Заёмларнинг ижтимоий-иқтисодий мохияти худди солиқлар каби давлатнинг мухим молиялаштириш манбаи хисобланади ва давлат хазина мажбуриятларини ифодалайди. Давлат кредити орқали олинган маблағлар ривожланган давлатлар томонидан фақат ўзи эмас, балъки уларни фоизлари Билан қайтариб бериш керак, яъни заёмлар, давлат қимматли қоғозлари сифатида майдонга чиқади. Лекин ривожланган мамлакатларда кредитни қайтариш учун уларнинг фақатгина битта манбаи-у ҳам бўлса, солиқдан келадиган даромадлари мавжуддир. Шунинг учун заёмлар қанчалик кўп чиқарилса, уларни қайтариш учун шунча кўп солиқ даромадлари талаб этилади. Давлат кредити билан хусусий кредит ўртасидаги фарқни тушуниб олиш лозим. Давлат заёмлари қанча кўп чиқарилса, давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Ривожланган мамлакатларда давлат харажатлари ўсиб бориши туфайли давлат кредитининг ахамияти ҳам ошмоқда. Юқорида кўрсатилган қарзлар фақатгина марказий давлат қарзларидир. Ривожланган мамлакатларда хукумат органлари хам ўз заёмларини чиқарадилар. Бу эса ўз навбатида давлат қарзларини янада ошириб юборади. Давлат қарзларининг бу холдаги доимий ўсиши, муомиладаги пул ва қимматли қоғозларнинг кўпайишига олиб келадики, бу мамлакат молиясига бевосита таъсир кўрсатади. Ривожланган мамлакатларда давлат қарзларининг, солиқларнинг, пул эмиссиясининг ўсиб кетиши биринчи навбатда ижтимоий ахволга таъсир этади, борган сари уларнинг иш хақларидан кўп қисмини давлатга, унумсиз харажатларни қоплаш учун олинишга сабаб бўлади. Ривожланган давлатлар қарзлари иккига бўлинади-ички ва ташқи . Йирик ривожланган мамлакатларда ички қарзлар кўпдир. Ташқи қарзнинг кўп бўлиши шу мамлакатни иқтисодий, сиёсий томонидан боғлиқ қилиб қўяди. Хозирги замон тараққиётининг хусусиятларидан бири –йирик ривожланган давлатлар бир вақтнинг ўзида қарздор, кредитор ва гарант берувчи, яъни кафил бўлиши мумкин. Давлатларнинг қарздорлик фаолиятларини биз юқорида кўрдик. Ривожланган давлатлар йирик кредитор сифатида ишлаб чиқаришга қарз берадилар, берилган қарз устама фоизи билан 17 қайтариб олинади. Баъзида давлат кредитор сифатида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хисса қўшади. Оқибатда давлат кредити орқали мамлакат ялпи махсулоти ва миллий даромадини кўпайишига озми-кўпми миқдорда таъсир этади. Ривожланган давлат бу фаолиятини махсус кредит ташкилотлари орқали олиб боради. Баъзи мамлакатларда капитал қўйилмалар учун қарз берилчпти яъни уй-жой қурилиши, маориф, соғлиқни сақлаш ва коминал хўжаликларни молиялаштиряпти чунки хусусий тадбиркорлар бу сохаларда иш олиб бормайдилар. Францияда хусусий сектордаги саноат тармоқларига давлатнинг кредит бериши анчагина ривожланган. Англияда давлат бюджети маблағларидан миллий иқтисодиёт тармоқларига кредитбериш кенг тарқалган. АҚШ да халқ хўжалигини электрлаштириш, қишоқ жойларда уй-жой қурилишига кредит бериш бошқа мамлакатларга нисбатан кенгроқ ривожланган. Ҳозирги замон ривожланган давлатларида давлатнинг кафолатчи сифатидаги фаолияти хам ривожланаётир. Давлат кафил бўлиш орқали кредитнинг йўналишига ва хажмига таъсир кўрсатади. Давлат кредити таркибини ўрганувчи айрим иқтисодчилар давлат кафиллигини яширин давлат қарзидир деб атаяптилар, чунки бу кафиллик жавобгарлик демакдир. Бозор иқтисодиётини шароитидаги махаллий хукумат органларининг, махсус кредит ташкилотлари ва банк редитлари бўйича хам ривожланган давлат жавобгардир. Шундай қилиб, давлат кредити бюджет камоматини қоплашга, ссуда капитали базорини тенглаштиришга, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни молиялаштириш манбаларини вужудга келтиришда, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва ривожлантиришга сарф этилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling